Омонатга пул маблағлари нақд ва нақд пулсиз шаклда, онлайн турига эса жисмоний шахсларнинг Туронбанкда очилган хорижий валютадаги Mastercard ва Visa халқаро тўлов карточкаларидан АҚШ долларида қабул қилинади.
Омонатнинг асосий сақлаш муддати – омонат киритилган санадан кейинги кундан бошлаб 18 ойни ташкил қилади.
Омонат бўйича бошланғич бадал миқдори чекланмаган.
Омонатга чекланмаган миқдорда қўшимча маблағ кирим қилишга рухсат этилади.
Омонат бўйича ҳисобланган фоизлар мижоз хоҳишига кўра ҳар ойда ёки омонат муддати охирида тўланади. Шунингдек, фоизлар мижознинг омонат қўйиш вақтида ёзган аризасига асосан ҳар ойда унинг пластик карточкасига ўтказиб берилиши ҳам мумкин.
Банкка омонат қўйишда фоизлар қизиқтирадими?
Омонат калькуляторидан фойдаланинг: Асосий майдонларга маълумотларни киритинг ва омонат бўйича ҳар ойлик фоизларни калькулятор ўзи ҳисоблайди.