Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 303
  • Янгиланган сана: 23 Feb 2023, 18:44

Шинам уй

  • 303
  • Янгиланган сана: 23 Feb 2023, 18:44
  • 23,5-25,5%
    Фоиз ставкаси
  • 10 000 000 сўм
    Энг кам миқдори
  • 36 ойгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал: -
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Имтиёз даврининг муддати: -
  • Ажратиш шакли: таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): -
  • Таъминот тури: гаров / учинчи шахсларнинг кафиллиги
  • Расмийлаштириш усули: банк офиси
Фоиз ставкалари

1-12 ой - 23,5%;

13-24 ой - 24,5%;

25-36 ой - 25,5%;

Ҳужжатлар
  • Aриза берувчининг ва биргаликда қарз олувчининг паспортининг асл нусхаси;
  • Истеъмол товарлари олди-сотди шартномаси.
Талаблар

Ўзбекистон Республикаси фуқороси;

Кредитни қайтариш даврида 21 ёшдан 60 ёшгача бўлганлар;

Салбий кредит тарихига эга бўлмаганлар;

Кредит бериш даврида муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги.

Қўшимча шартлар

ЧАКАНА КРЕДИТ АЖРАТИЛИШИ ВА/ЁКИ ҚАРЗДОР/КАФИЛ СИФАТИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР

Банк томонидан қуйида белгиланган жисмоний шахсларнинг чакана кредит буютмалари қабул қилиниши мумкин. Шунингдек, ҳамқарздор, кафиллар учун ҳам қуйидаги қоидаларга риоя қилинади:

1. Доимй равишда маош ва ҳақ оладиган жисмоний шаҳслар:

•    Давлат ташкилотлари ҳодимлари,

•    Ҳусусий секторда меҳнат қилаётганлар.

2. Аризачининг ишлётган корхона ёки ташкилотни фаолият даври камида 1 йил бўлганлиги, шунингдек, кишининг кўрсатилган иш жойида сўнгги 6 ой давомида узлуксиз рағбатлантирувчи тўловлар олган бўлиши лозим.

3. Сўнгги 6 ой давомида фаолият кўрсатган якка тартибдаги тадбиркорлар.

4. Сўнгги 6 ой давомида фаолият кўрсатган корхонанинг таъсисчилари ва иштирокчилари.

5. Ижарадан даромад олаётган ва омонатчи бўлган Банк мижозлари.

•    Фоиз даромади олаётган мижозларнинг омонати миқдори қадар маблағларини узлуксиз охирги 6 (олти) ой давомида Банкда сақлаши лозим.

•    Ижарадан даромад олаётган мижозларнинг ижара даромадлари Банк орқали амалга оширилиши лозим.

6.Ўзбекистонда истиқомад қилувчи чет эллик шахсларга, Ўзбекистон фуқаролиги мавжудлиги ва Ўзбекистон фуқароси бўлган бир кафил олиниши шарт билан кредит ажратилиши мумкин.

7. Пул маблағлари гарови билан ажратиладиган кредитларда юқорида белгиланган шартлар амал қилмайди.

ЧАКАНА КРЕДИТ АЖРАТИЛМАЙДИГАН ВА/ЁКИ ҚАРЗДОР/КАФИЛ СИФАТИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНМАЙДИГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ВА ИСТИСНОЛАР

Ўзбекистонда истиқомат қилмайдиган Ўзбекистон фуқаролари;

Банкда ва/ёки бошқа банкларда ўзининг ва/ёки юрмуш ўртоғининг муддати ўтган қарздорлиги мавжуд шахслар;

•    18 ёшга тўлмаган шахслар ва/ёки қонунчиликка мувофиқ балоғат ёшига етмаганлар, (бу шахсларга боқувчи, васий орқали ҳам кредит ажратилмайди);

•    Ҳисобварақларига тақиқ қўйилган ёки кредит тарихи салбий бўлган шахслар;

•    Банкда ва/ёки бошқа бамкларда очилган суд даъволари мавжуд корхналарнинг таъсисчилари, иштирокчилари ҳамда мазкур корхоналарнинҳ ходимлари;

•    Муаммоли кредитлари мавжуд шахслар, (Бу шахсларга йзнги кредит ажратилмайди, мавжуд кредитлари муддатидан олдин ундирилади);

•    Банкда ва/ёки бошқа банкларда муаммоли кредитлар сифатида ёпилган охирги кредит ёпилиш санасига 6 ойдан кам вақт ўтган шахслар; 

•    Талаб этилган кредит муддати (йиллик) бўйича ёши 60дан ўтган боладиган шахслар;•    Микроқарз (овердрафт) олиш бўйича мурожаат этилганда ёши 60дан ортиқ бўладиган шахслар; 

•    Банкнинг Кузатув Кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари ҳамда банк ходимлари, амалдаги қонунчиликда белгиланган шартлар асосисида ажратиладиган кредитлар мустасно;

•   Автокредит ажратилишида, ҳақиқатда автомашина олиб сотиш ва автомашина ижараси билан шуғулланаётган шахслар;

•    Ишончномага асосан кредит ажратиш учун мурожаат қилган шахслар;

•    Кўчмас мулк сотиб олиш бўйича кредит ажратилишида, кўчмас мулк олиб сотиш ва қуриб сотиш иши билан шуғулланаётган ҳамда бундай шахслар билан бир хатар гуруҳига бўлганлар.

Бу шахсларнинг мазкур кўчмас мулкни шахсий эҳтиёжи учун сотиб олишини баён этиши ҳамда Банк томонидан ҳам мақулланган ҳолда, бу кредит ажратилиши мумкин.

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ziraat Bank Uzbekistan
Лицензия рақами: 1, 13.05.1993
Манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 15/АБВ
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 78-150-43-31
СТИР: 201178469
Сайт: www.ziraatbank.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар