Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 3185
  • Янгиланган сана: 14 Jun 2023, 11:46

Гаровсиз ипотека

  • 3178
  • Янгиланган сана: 14 Jun 2023, 11:46
  • 18%
    Фоиз ставкаси
  • 5 000 000 сўм
    Энг кам миқдори
  • 20 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): Якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш ишлари қийматининг камида 15 фоизи миқдорида бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: 6 ой
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): -
Фоиз ставкалари
18%
Ҳужжатлар

 1) ID карта ёки паспорт ва паспорт ўрнини босувчи ҳужжат. Мижоз ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳномасини тақдим этган тақдирда, ID карта ёки паспорт нусхаси ҳам талаб этилади;

2)  даромадлари тўғрисидаги ҳужжатлар/электрон маълумотлар;

 3) якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш учун ер участкасига умрбод эгалик қилиш ёки мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

4) якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуришга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари;

 5)пудрат ташкилоти билан қурилиш ишларини бажариш / қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш / ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчилар билан тузилган шартнома (лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган қийматдан ошмаган миқдорда);

6) қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин
Талаблар
а) кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ёшларнинг алоҳида тоифаларига мансуб Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
б) “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари” га киритилган ёшларнинг янги турмуш қурганлари (никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган) бўлиши лозим;
в) даромад манбаларига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёҳуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек, кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган қонунчилик ҳужжатларида тақиқиланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши;
г) қарз юки кўрсаткичи қарз олувчининг барча кредитлари ва микроқарзлари бўйича ўртача ойлик тўловларининг ушбу қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг тасдиқланган ўртача ойлик даромадларининг 70 фоизидан юқори бўлмаслиги;
д) якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш ишлари қийматининг камида 15 фоизи миқдорида бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши;
е) кредит ажратишни кўриб чиқиш вақтида қарз олувчининг кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
ж) илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан ва ипотека кредитлари бўйича субсидиялардан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда уй-жой билан таъминлаш бўйича бошқа ёрдам олмаган бўлиши;
з) якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш ер участкасига умрбод эгалик қилиш ёки мулк ҳуқуқи ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига эга бўлиши.
Қўшимча шартлар

Қарз олувчининг кредитни қайтариш бўйича мажбурияти таъминоти сифатида ажратилган кредитларнинг муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорлигини қоплаб бериш шарти билан қуйидагилар тақдим этилади:

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг янги турмуш қурган фарзанди учун – “Саховат ва кўмак” жамғармасининг кафиллиги;

“Аёллар дафтари” га киритилган оилаларнинг янги турмуш қурган фарзандлари учун – “Аёллар дафтари” жамғармасининг кафиллиги;

“Ёшлар дафтари” га киритилган янги турмуш қурган ёшлар учун – “Ёшлар дафтари” жамғармасининг кафиллиги.

Мазкур бандда назарда тутилган кафилликлар тегишлича “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ташкилотлар томонидан тақдим этилади.  

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Микрокредитбанк
Лицензия рақами: 37, 13.05.2006
Манзил: 100096, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 14-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-273-04-40
СТИР: 200547792
E-MAIL: -
Сайт: www.mkbank.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар