Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 714
  • Янгиланган сана: 15 Sep 2023, 10:30

UnionPay-Uzcard кобейдж карталари

  • 713
  • Янгиланган сана: 15 Sep 2023, 10:30
  • Сўм
    Валюта
  • 30 000 сўм
    Картанинг (эмиссия) нархи
  • 5 йил
    Картанинг амал қилиш муддати
  • Хизмат учун комиссия: 0%
  • Маҳсулот ва хизматлар учун тўлов: 0%
  • Расмийлаштириш усули: мобил илова / банк офиси
  • Картани қайта чиқариш: 30 000 Сўм
  • Акция: -
  • Минимал депозит (валюта карталари учун): 100 000 Сўм
Қўшимча шартлар
-
Тўловлар
Кобейдж карта – Узкард ва Юнионпай тўлов тизимларининг ҳамкорликдаги картаси бўлиб, ундан ҳар иккала тўлов тизимининг инфраструктурасида фойдаланиш мумкин. Кобейдж карта миллий валютадаги (сўм) ягона ҳисобрақамга боғланган бўлиб, сўмни Ақш долларига бир зумда автоматик равишда конвертация қилиниши евазига унинг сақловчисига дунёнинг 176 та давлат ва минтақаларида товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имкониятини яратади.

Кобейдж карталарининг афзалликлари:

  • Ўзбекистон ва дунёнинг 176 та давлат ва минтақаларида фойдаланиш имконияти;
  • Хорижий валютада тўловлар амалга оширилаётганида миллий валютадаги маблағларнинг автоматик тарзда конвертация қилиниши;
  • Халқаро интернет сайтлардаги харидлар учун тўловларни амалга ошириш;
  • Контакциз тўловларни амалга ошириш – НФC, кўп босқичли ҳимоя тизими.
  • Алоқамобиле ва mobil иловаларга улаш имконияти;
  • Унионпай инфратузилмасининг барча имтиёзларидан бахраманд олиш;
  • Узcард тизимида картадан-картага пул ўтказмалари;
  • Контакциз технологияли кобейдж карталар (НФC) – радиоканал орқали терминалга тўлов ҳақида малумотларни узатувчи, чип ва antenna билан жиҳозланган карталардир.


Контакциз карталардан қандай фойдаланиш мумкин?

Контакциз тўловни НФC логотип туширилган терминаллар орқали амалга ошириш мумкин.

Тўлов жараёни қуйидагича:

  • Карта сақловчиси кассир томонидан киритилган тўлов суммасини текширади;
  • Контакциз карта маълумотларни ўқувчи қурилмага яқинлаштиради;
  • Овозли сигнал чалинади ҳамда экранда тўлов амалга оширилганлиги ҳақида малумот кўрсатилади;
  • Терминал ўчиб ёнади (маблағларнинг икки marta ечилишини олдини олиш мақсадида).                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                         Чет елда тўловлар амалга оширилганида кобейдж карта ҳисобрақамидан маблағлар банкнинг валюта айирбошлаш пунктларида Ақш Долларига нисбатан ўрнатилган сотув курси бўйича сўмда ечиб олинади.

Пластик карточка олиш учун шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан банк филиалларга мурожаат қилишингиз лозим. Бундан ташқари, кобейдж картага қуйидаги ҳавола орқали буюртма беришингиз мумкин.
Ҳужжатлар
Пасспорт 
Акция
-


Банк ҳақида
Алоқабанк
Лицензия рақами: 48, 22.03.1995
Манзил: -
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-65-65
СТИР: 200829053
Сайт: www.aloqabank.uz
Банк карталари бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар