1) ID карта ёки паспорт ва паспорт ўрнини босувчи ҳужжат. Мижоз ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳномасини тақдим этган тақдирда, ID карта ёки паспорт нусхаси ҳам талаб этилади;
2) даромадлари тўғрисидаги ҳужжатлар/электрон маълумотлар;
3) якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш учун ер участкасига умрбод эгалик қилиш ёки мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
4) якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуришга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари;
5)пудрат ташкилоти билан қурилиш ишларини бажариш / қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш / ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчилар билан тузилган шартнома (лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган қийматдан ошмаган миқдорда);
6) қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкинҚарз олувчининг кредитни қайтариш бўйича мажбурияти таъминоти сифатида ажратилган кредитларнинг муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорлигини қоплаб бериш шарти билан қуйидагилар тақдим этилади:
“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг янги турмуш қурган фарзанди учун – “Саховат ва кўмак” жамғармасининг кафиллиги;
“Аёллар дафтари” га киритилган оилаларнинг янги турмуш қурган фарзандлари учун – “Аёллар дафтари” жамғармасининг кафиллиги;
“Ёшлар дафтари” га киритилган янги турмуш қурган ёшлар учун – “Ёшлар дафтари” жамғармасининг кафиллиги.
Мазкур бандда назарда тутилган кафилликлар тегишлича “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ташкилотлар томонидан тақдим этилади.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.