UPT (ÖDEME HİZMETLERİ A.Ş) халқаро пул ўтказмаси - Туркиянинг ички ва халқаро бозорида пул ўтказмалари ва тўловларини амалга ошириш бўйича хизматларни тақдим этадиган биринчи ва ягона компания бўлиб, у банк ҳисобварақлари, кредит карталари ва нақд тўловлар бўйича бир неча турдаги валюталарда ишлайди.
UPT хизматлари Туркиядаги банклар ва ўз ташкилотларида жойлашган 10 000 хизмат кўрсатиш пунктлари орқали онлайн тарзда тақдим этилади. UPT 249 мамлакатда 400000 дан ортиқ хизмат кўрсатиш пунктлари орқали хизматларни тақдим этади. UPT Туркиянинг энг йирик инвестиция банки бўлган Aktif банкнинг шўъба корхонаси ҳисобланади.