2. Иш ҳақи пластик картасининг ва у бўйича камида 3 ойлик айланмаларнинг мавжудлиги. Бунда айланмалар барча амалдаги кредитлар (хусусан янги олинаётган кредит) бўйича харажатларни қоплаш учун етарли бўлиши керак; иш ҳақи нақд пул шаклида олинган тақдирда, сўнгги 3 ой учун иш жойидан иш ҳақи тўғрисида маълумотнома тақдим этилади
3. Қарз олувчининг шахси ва яшаш манзилини тасдиқловчи паспорт ёки бошқа ҳужжатнинг асл нусхаси, ундан Кредит бўлими ходими нусха олади;
4. Ўқув муассасаси билан таълим учун тузилган шартнома;
5. Таъминотга оид ҳужжатлар
Талаблар
18 ёшдан катта;
Ўзбекистон Республикаси фуқароси; фуқаролиги ё‘қ шахс ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси;
Агар қарз олувчи талабанинг ота-онаси ёки васийи бўлса, у жорий иш жойида кредит аризаси берилган санагача камида 3 ойлик меҳнат стажига эга бўлиши шарт;
Ижобий кредит тарихига эга бўлиш (жорий кредитлар бўйича кечиктирилган қарздорликнинг ё‘қлиги, шунингдек, банк/банклар олдидаги мажбуриятларни вақтида бажарган бўлиш).
Қўшимча шартлар
-
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.