Банкка омонат қўйишда фоизлар қизиқтирадими?
Омонат калькуляторидан фойдаланинг: Асосий майдонларга маълумотларни киритинг ва омонат бўйича ҳар ойлик фоизларни калькулятор ўзи ҳисоблайди.
Омонатнинг асосий шартлари тўғрисида ахборот варағи |
|
Тижорат банкининг номи, расмий веб-сайти, телефон рақамлари |
Қишлоқ қурилиш банк, www.qishloqqurilishbank.uz, Алоқа телефон рақами: 1254, 78-150-00-55, Ишонч телефони: 78-150-10-01 |
1-бўлим. Омонатнинг асосий шартлари |
|
1. Омонат номи | "Onlayn" |
2. Омонатнинг валютаси | Сўм |
3. Омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси (агар омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси дифференциаллашган ёки омонатни расмийлаштириш усулига боғлиқ бўлса, ҳар бири алоҳида кўрсатилади) | 21% |
4. Омонат бўйича ҳисобланган фоизларни капитализацияси мавжудлиги (ҳисобланган фоизни асосий маблағга қўшиб қайта фоиз ҳисоблаш) | - |
5. Омонатнинг муддати | 6 ой |
6. Омонатга қўйиладиган маблағнинг энг кам миқдори (агар мавжуд бўлса) | 1 000 000 сўм |
7. Омонат бўйича фоизларни тўлаш даврийлиги | ойларда |
8. Омонатни расмийлаштириш усули (онлайн ёки банкка ташриф буюриш орқали) | мобил илова |
9. Қўшимча маблағ киритиш имконияти | - |
10. Автоузайтириш (омонат муддати тугаганда омонат муддатини банк томонидан бир томонлама узайтириш) | - |
2-бўлим. Бошқа муҳим шартлар |
|
1. Омонатга қўйилган пул маблағларини омонат муддати тугагунга қадар қисман ечиб олиш имкониятининг мавжудлиги | - |
2. Омонат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тартиби | Ушбу тартибга мувофиқ омонатчи ўзининг омонатидаги маблағларини муддатидан олдин (6ой тўлмасдан) банкдан талаб қилиб олганида шартнома шарти омонатчи томонидан бузилган ҳисобланади ва ушбу омонатга фоиз тўланмайди. Омонатга олдиндан ҳисобланган фоизлар банк томонидан ушлаб қолинади. Агар омонатчи, муддатли омонатини банк омонати шартномасида кўрсатилган ҳолатлар юз бергунга қадар қайтариб беришни талаб қилмоқчи бўлса, омонатчи бу ҳақида банкни омонатини қайтариб олишни режалаштираётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши лозим. |
Омонат қўйишга рози бўлишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқинг!
Сиз омонатнинг шартлари, даромадлар ва омонат бўйича ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида, шунингдек ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз, Сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан банкдан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз.
Агар Сизда шикоятлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз мурожаатингизни (Алоқа телефон рақами: 1254, 78-150-00-55, Ишонч телефони: 78-150-10-01) рақамли телефонга ёки (100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18А-уй) манзилга ёки (headoffice@qqb.uz) электрон манзилга жўнатишингиз мумкин.
АХБОРОТ ВАРАҚАСИНИНГ ТЎҒРИЛИГИ
ВА ҲАҚИҚИЙЛИГИ ТАСДИҚЛАНАДИ.
______________________________________________ (банк мутахассисининг Ф.И.Ш. ва лавозими) |
______________________
тўлдирилган сана |
* Мазкур варақа омонат шартномаси ёки омонат олиш учун буюртманома ўрнини босмайди, аксинча турли банкларнинг омонат шартларини таққослашга ва керакли танловни амалга оширишга ёрдам беради.