Дастурга кўра арзон уй-жойлар - мулк ҳуқуқи билан турар-жойи йўқ ва турар жойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз турар жойда яшашайдиган оилалар, бошқа оила ёхуд бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) биргаликда яшовчи оилалар, кўп болали оилалар, тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган оналар (оталар), таркибида биринчи гуруҳ ногирони бўлган ёхуд сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида хонада яшашга еҳтиёж сезувчи шахс бўлган оилалар, кам таъминланган оилалар, шунингдек уй-жой майдони қонун ҳужжатларида назарда тутилган уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ бўлмаган оилаларга берилади.
КРЕДИТ МИҚДОРИ
Сотиб олиш учун - 400 млн. сўмгача
Таъмирлаш учун - 80 млн. сўмгача
Мижоз томонидан дифференсиал график танланганда имтиёзли давр тақдим этилади.
1) ID карта ёки паспорт ва паспорт ўрнини босувчи ҳужжат. Мижоз ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳномасини тақдим этган тақдирда, ID карта ёки паспорт нусхаси ҳам талаб этилади;
2) даромадлари тўғрисидаги ҳужжатлар/электрон маълумотлар;
3) якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш учун ер участкасига умрбод эгалик қилиш ёки мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
4) якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуришга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари;
5)пудрат ташкилоти билан қурилиш ишларини бажариш / қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш / ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчилар билан тузилган шартнома (лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган қийматдан ошмаган миқдорда);
6) қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкинҚарз олувчининг кредитни қайтариш бўйича мажбурияти таъминоти сифатида ажратилган кредитларнинг муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорлигини қоплаб бериш шарти билан қуйидагилар тақдим этилади:
“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг янги турмуш қурган фарзанди учун – “Саховат ва кўмак” жамғармасининг кафиллиги;
“Аёллар дафтари” га киритилган оилаларнинг янги турмуш қурган фарзандлари учун – “Аёллар дафтари” жамғармасининг кафиллиги;
“Ёшлар дафтари” га киритилган янги турмуш қурган ёшлар учун – “Ёшлар дафтари” жамғармасининг кафиллиги.
Мазкур бандда назарда тутилган кафилликлар тегишлича “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ташкилотлар томонидан тақдим этилади.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар
1) Паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжат. Мижоз ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳномасини тақдим этган тақдирда, паспорт нусхаси ҳам талаб этилади;
2) Даромадлари тўғрисидаги маълумотлар/электрон маълумотлар (банкнинг Crobs дастури орқали ҳам олиниши мумкин);
3) Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни (доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи) тасдиқловчи ҳужжат;
4) Уй-жой қуришга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа смета ҳужжати (бунда лойиҳа-смета ҳужжатларини келишмасдан уй-жой қуриш таъқиқланади);
5) Пудрат ташкилоти билан қурилиш ишларини бажариш бўйича шартнома (пудрат ташкилоти жалб қилинган тақдирда талаб қилинади);
6) Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи/савдо дўкони, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат солиқ хизмати органларидан рўйхатдан ўтган ёлланма ишчилар ўртасида тузилган шартнома.
7) Никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси.
8) Таъминотга доир ҳужжатлар;
9) «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг янги турмуш қурганларини тасдиқловчи хужжат;
Шунингдек, қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.
Қарздорга қўйилган талаблар
а) кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (30 ёш ҳам киради) ёшларнинг алоҳида тоифаларига мансуб Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
б) «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари» га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари» га киритилган ёшларнинг янги турмуш қурганлари (никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган бўлиши лозим);
в) даромад манбаларига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек, кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган қонунчилик ҳужжатларида таъқиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши;
г) қарз юки кўрсаткичи қарз олувчининг барча кредитлари ва микроқарзлари бўйича ўртача ойлик тўловларининг ушбу қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг тасдиқланган ўртача ойлик даромадларининг 70 фоиздан юқори бўлмаслиги;
д) якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш ишлари қийматининг камида 15 фоизи миқдорида бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши;
е) кредит ажратишни кўриб чиқиш вақтида қарз олувчининг кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
ж) илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан ва ипотека кредитлари бўйича субсидиялардан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда уй-жой билан таъминлаш бўйича бошқа ёрдам олмаган бўлиши;
з) якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш учун ер участкасига умрбод эгалик қилиши ёки мулк ҳуқуқи ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига эга бўлиши.Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.