“Ориент Финанс” хусусий аксиядорлик-тижорат банки молия оламида Cизнинг ҳамкорингиздир. Биз Ўзбекистонда 2010-йилдан бери фаолият юритиб келамиз ва узоқ йиллар давомида инсонлар ва компанияларнинг ҳурмати ва садоқатини уйғотадиган сифатли хизматларни яратиш учун тажрибаларимиз ва кучимизни сарфлаймиз. Биз мижозларимизнинг ҳаёти ва ишларини яхши томонга ўзгартиришга, уларнинг ўсишига ёрдам беришга, вақтни тежашга ва уларни зерикарли ишлардан озод қилишга интиламиз.
Мижозлар
Ҳажми ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, юридик ва жисмоний шахсларнинг юқори сифатли замонавий банк хизматларига бўлган эҳтиёжларини максимал даражада қондириш. Ҳар бир мижоз учун индивидуал ёндашув, юқори эътибор ва самарали иш бизнинг мижозлар билан муносабатларимизнинг асосидир. Ҳозирда биз 600 000 дан ортиқ мижозларга (жисмоний шахслар) ва 16 000 дан ортиқ корпоратив мижозларга хизмат кўрсатамиз.
Филиаллар
Айни пайтда “Ориент Финанс” банки 12 йиллик фаолияти давомида 7 та филиал, 5 та минибанк ва 6 та банк хизматлари кўрсатиш марказига эга. Барча офислар Термиз шаҳридан Тошкент вилоятигача бўлган стратегик жиҳатдан муҳим мавқега эга бўлиб, бу мижозларга янада яқинроқ бўлишимизга ва банк соҳаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда тезкор ёрдам беришга ёрдам беради. Бундан ташқари, рақамли дунёда янада яқинроқ бўлиш учун биз банк хизматларининг ноёб масофавий офисини яратдик.
Мукофотлар ва ютуқлар
S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги “Ориент Финанс” банкнинг узоқ муддатли кредит рейтингини “Б+”, қисқа муддатли кредит рейтингини “Б+” даражасида тасдиқлади, рейтингни ўзгартириш прогнози “Барқарор”.
Молиявий кўрсаткичлар
Биз дунёнинг йирик молия институтлари билан фаол ҳамкорлик қиламиз. Энг йирик халқаро банкларда вакиллик ҳисобварақларининг мавжудлиги халқаро операциялар ва ҳужжатли операцияларни тезкорлик билан амалга ошириш имконини беради. Бизнинг банкимиз Mastercard, Visa International, UnionPay International ва JCB тўлов тизимларининг тўлиқ принципиал иштирокчиси ҳисобланади. Бу бизга терминалларимиз ва банкоматларимиз орқали дунёнинг йирик тўлов тизимларининг исталган карталарига хизмат кўрсатиш имконини беради.
Омонатга ҳисобланган фоизлар ҳар ойда (30 кундан сўнг) омонат валютасида тўлаб берилади. Капитализация ҳисобланмайди.
Омонатга пул маблағи қабул қилиш АҚШ долларида нақд пулда, халқаро пластик карточка ёки бошқа муддати тугаган омонат маблағини қайта расмийлаштириш орқали амалга оширилади. Омонат суммасини қайтариш омонат муддати тугаганидан кейин расмийлаштириш шартидан келиб чиққан ҳолда (нақд ёки пластик картага) омонат валютасида қайтарилади. Фоизлар ҳар ойда (30 кундан сўнг) омонат валютасида тўланади. Омонатчи омонатни муддатидан олдин талаб қилиб олганда, омонатга фоизлар тўланмайди, аввал тўланган фоизлар қайта ҳисоб-китоб қилинади ва омонатнинг асосий суммасидан ушлаб қолинади. Омонат муддати тугаганидан сўнг омонат суммаси талаб қилиб олинмаган тақдирда, омонат суммаси талаб қилиб олингунча омонатлар ҳисобрақамига ўтказилади. Омонатга қўшимча маблағлар қабул қилинмайди.
Омонатга ҳисобланган фоизлар ҳар ойда (30 кундан сўнг) омонат валютасида тўлаб берилади. Омонатга пул маблағи қабул қилиш нақд пулда, пластик карточка ёки бошқа муддати тугаган омонат маблағини қайта расмийлаштириш орқали амалга оширилади (миллий валютада). Омонат суммасини қайтариш омонат муддати тугаганидан кейин расмийлаштириш шартидан келиб чиққан ҳолда (нақд ёки пластик картага) омонат валютасида қайтарилади.
Омонатга ҳисобланган фоизлар ҳар ойда (30 кундан сўнг) омонат валютасида тўлаб берилади. Омонатга пул маблағи қабул қилиш пластик карточка орқали амалга оширилади (миллий валютада). Омонат суммасини қайтариш омонат муддати тугаганидан кейин расмийлаштириш шартидан келиб чиққан ҳолда (нақд ёки пластик картага) омонат валютасида қайтарилади.
Омонатга ҳисобланган фоизлар ҳар ойда (30 кундан сўнг) омонат валютасида тўлаб берилади. Омонатга пул маблағи қабул қилиш нақд пулда, пластик карточка ёки бошқа муддати тугаган омонат маблағини қайта расмийлаштириш орқали амалга оширилади (миллий валютада). Омонат суммасини қайтариш омонат муддати тугаганидан кейин расмийлаштириш шартидан келиб чиққан ҳолда (нақд ёки пластик картага) омонат валютасида қайтарилади.
Омонатга ҳисобланган фоизлар ҳар ойда (30 кундан сўнг) омонат валютасида тўлаб берилади. Омонатга пул маблағи қабул қилиш нақд пулда, пластик карточка ёки бошқа муддати тугаган омонат маблағини қайта расмийлаштириш орқали амалга оширилади (миллий валютада). Омонат суммасини қайтариш омонат муддати тугаганидан кейин расмийлаштириш шартидан келиб чиққан ҳолда (нақд ёки пластик картага) омонат валютасида қайтарилади.
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва карта очишга ариза
Mastercard World Elite Премиум картаси – Карта Эгасига қўшимча имтиёзларни тақдим этувчи халқаро тўлов картаси.
Премиум картанинг афзалликлари ва ундан фойдаланиш шартлари:
- бутун дунё бўйлаб ҳамкорлар томонидан чегирмалар ва эксклюзив таклифлар тақдим этилади;
- Консьерж-хизмати – 24/7 режимида бутун дунё бўйлаб турли хил хизматларни (мехмонхона, ресторанларни бронлаш, авиачипталарни сотиб олиш ва бошқалар) олиш ва ташкиллаштиришда ёрдам кўрсатиш. Консьерж (https://app.konsierge.com/lite.html) чат-боти 4 та мессенджернинг бирида (WatsApp, Telegram, Viber, Facebook) 24/7 режимида (дам олиш кунларисиз ва байрам кунларисиз) фаолият юритади.
- MasterCard Airport Experiences (Loungekey) – бутун дунё бўйлаб халқаро аэропортларнинг бизнес-залларига устивор кириш имконияти, шунингдек аэропортларда жойлашган duty-free ва дўконларда, ресторанларда тақдим этиладиган махсус таклиф ва чегирмалар. Аниқ бир аэропортдаги мавжуд бизнес-залларни ва таклифларни www.loungekey.com/orientfinansbank ҳаволаси орқали ёки Loungekey мобил иловаси орқали текшириб кўриш мумкин. Бир йил давомида мазкур карта эгаларига 2 (икки) марта бизнес-залларига бепул кириш имкони тақдим этилади. Кейинги киришлар учун алоҳида тўлов ундирилади.
- Европа мамлакатларида (Молдова, Руминия, Чехия, Венгрия, Австрия, Украина ва бошқалар) MasterCard бизнес залларига қулайликлар билан кириш имконияти.
- Бир йил давомида 15 кун давомида саёҳат учун 100 000 Евро миқдоридаги суғурта хизмати (суғуртани расмийлаштириш учун хизмат кўрсатувчи банк ходимига аввалдан мурожаат этиш лозим).
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва карта очишга ариза