Омонатга ҳисобланган фоизлар ҳар ойда (30 кундан сўнг) омонат валютасида тўлаб берилади. Капитализация ҳисобланмайди.
Омонатга пул маблағи қабул қилиш АҚШ долларида нақд пулда, халқаро пластик карточка ёки бошқа муддати тугаган омонат маблағини қайта расмийлаштириш орқали амалга оширилади. Омонат суммасини қайтариш омонат муддати тугаганидан кейин расмийлаштириш шартидан келиб чиққан ҳолда (нақд ёки пластик картага) омонат валютасида қайтарилади. Фоизлар ҳар ойда (30 кундан сўнг) омонат валютасида тўланади. Омонатчи омонатни муддатидан олдин талаб қилиб олганда, омонатга фоизлар тўланмайди, аввал тўланган фоизлар қайта ҳисоб-китоб қилинади ва омонатнинг асосий суммасидан ушлаб қолинади. Омонат муддати тугаганидан сўнг омонат суммаси талаб қилиб олинмаган тақдирда, омонат суммаси талаб қилиб олингунча омонатлар ҳисобрақамига ўтказилади. Омонатга қўшимча маблағлар қабул қилинмайди.
Омонатни ҳисоблаш
Банкка омонат қўйишда фоизлар қизиқтирадими?
Омонат калькуляторидан фойдаланинг: Асосий майдонларга маълумотларни киритинг ва омонат бўйича ҳар ойлик фоизларни калькулятор ўзи ҳисоблайди.
3. Омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси (агар омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси дифференциаллашган ёки омонатни расмийлаштириш усулига боғлиқ бўлса, ҳар бири алоҳида кўрсатилади)
2.5%
4. Омонат бўйича ҳисобланган фоизларни капитализацияси мавжудлиги (ҳисобланган фоизни асосий маблағга қўшиб қайта фоиз ҳисоблаш)
мавжуд эмас
5. Омонатнинг муддати
500 кун
6. Омонатга қўйиладиган маблағнинг энг кам миқдори (агар мавжуд бўлса)
5 000 АҚШ долл.
7. Омонат бўйича фоизларни тўлаш даврийлиги
кунларда
8. Омонатни расмийлаштириш усули (онлайн ёки банкка ташриф буюриш орқали)
банк офиси
9. Қўшимча маблағ киритиш имконияти
мавжуд эмас
10. Автоузайтириш (омонат муддати тугаганда омонат муддатини банк томонидан бир томонлама узайтириш)
2. Омонат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тартиби
Муддатидан олдин омонат суммаси талаб қилиб олинганда, омонатга фоизлар тўланмайди. Аввал тўланган фоизлар қайта ҳисоб-китоб қилинади ва омонатнинг асосий суммасидан ушлаб қолинади.
Омонат қўйишга рози бўлишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқинг!
Сиз омонатнинг шартлари, даромадлар ва омонат бўйича ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида, шунингдек ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз, Сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан банкдан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз.
Агар Сизда шикоятлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз мурожаатингизни (Алоқа телефон рақами: 71-200-88-99, Ишонч телефони: 71-205-55-54) рақамли телефонга ёки (100 052, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 5 уй) манзилга ёки (info@ofb.uz) электрон манзилга жўнатишингиз мумкин.
АХБОРОТ ВАРАҚАСИНИНГ ТЎҒРИЛИГИ ВА ҲАҚИҚИЙЛИГИ ТАСДИҚЛАНАДИ.
______________________________________________ (банк мутахассисининг Ф.И.Ш. ва лавозими)
______________________ тўлдирилган сана
* Мазкур варақа омонат шартномаси ёки омонат олиш учун буюртманома ўрнини босмайди, аксинча турли банкларнинг омонат шартларини таққослашга ва керакли танловни амалга оширишга ёрдам беради.