Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 2355
  • Янгиланган сана: 28 Sep 2022, 11:07

Банклар

Саралаш:
алифбо тартибида
Саралаш турини танланг
алифбо тартибида
оммабоплиги бўйича
Тури:
Рўйхат бўйича
Турини танланг
Рўйхат бўйича
Плитка шаклида
Акциядорлик тижорат банки
ANOR BANK
Лицензия рақами: 87, 22.08.2020
  • Омонатлар
    3
  • Кредитлар
    2
  • Банк карталари
    3
  • Банкоматлар
    0
  • Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам 5-тор кўчаси, 4-уй
  • СТИР: 207324986
  • Алоқа телефон рақами: 55-503-00-00
  • E-MAIL: info@anorbank.uz
  • Ишонч телефони: 71-205-82-23
  • Сайт: www.anorbank.uz

«АНОР БАНК» АЖ — тижорат рақамли банк. Биз ташриф буюрмасдан сиз ва сизнинг бизнесингиз учун банк хизматларини тўлиқ тақдим этамиз.

Барча хизматларни сайтдан, мобил иловасидан, ёки шунчаки суткалик алоқа марказига қўнғироқ қилиб олиш мумкин. Биз айнан шундай концепцияни танладик, чунки у бугунги кунда ўзини тўлиқ оқлай олади. Мамлакат аҳолиси янада мобилроқ бўлиб қолди, рақамли технологиялардан фойдаланишни ва кўпгина хизматларни масофадан ва дунёнинг исталган нуқтасидан сутка давомида олишни афзал кўради. Шаҳарда бизнинг одатий бўлимларимиз йўқ, биз мамлакат бўйлаб миллионлаб қурилмаларда эришимлимиз. Ҳар бир мижозга нисбатан индивидуал ёндашувни сақлаб ва маълумотларга ишлов беришда хавфсизликни кафолатлаб, ҳар қандай сўровга максимал оператив тарзда ишлов бериш учун биз улкан саъй-ҳаракатлар қилдик.

АНОРБАНК ривожланиш стратегиясининг асоси- мижозга йўналтирилганлик. Зийраклик ва ёрдам бериш истаги — банк ходимлари амал қиладиган асосий сабаб.

  • Биз биринчи онлайн-сервисни 2020 йилнинг сентябрь ойида ишга туширдик
  • Банкнинг штаб-квартираси ва ягона офиси Тошкентда жойлашган. Шунингдек суткалик алоқа маркази ишлайди.
  • Ёндашувнинг соддалиги- бу бошиданоқ биз тарқатишга қарор қилган нарса. Биз одамларга ҳаётда ҳам, бизнесда ҳам бир қадам олдинда бўлиш имконини бермоқчимиз.

АНОРБАНК билан ҳаммаси оддий:

Ҳеч қандай бўлинмалар ва навбатлар ёқ. Ҳар қандай операциялар ва барча ҳисоб-рақамлар сутка давомида ҳар қандай жойда эришимли. Фақатгина смартфон ва интернетга кириш керак.
Дарҳол ёрдам берамиз. Барча тўловлар тушунарли ва мутлақо шаффоф. Тўлиқ тарихни ва бўлажак тўловларнинг жадвалини ҳар доим мобил иловадан кўриш мумкин.
Ҳар доим алоқадамиз. Йирик шаҳарлардан йироқда яшайдиган ёки бизнес юритаётганларга энди банкка боришнинг ҳожати йўқ. Банкнинг ўзи ёнингизга келади ва қанча керак бўлса, шунча қолади.

Акциядорлик тижорат банки
ASIA ALLIANCE BANK
Лицензия рақами: 79, 25.12.2021
  • Омонатлар
    14
  • Кредитлар
    11
  • Банк карталари
    13
  • Банкоматлар
    173
  • Манзил: 100047, Тошкент ш., Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2а уй
  • СТИР: 207018693
  • Алоқа телефон рақами: 71 231-60-00
  • E-MAIL: info@aab.uz
  • Ишонч телефони: 71-289-42-42
  • Сайт: www.aab.uz

«ASIA ALLIANCE BANK» Ўзбекистон Республикасининг ёш ва жадаллик билан ривожланиб бораётган банкидир. Банк ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан, 2009 йилнинг 15 августида банк операцияларини амалга ошириш учун берилган, 79-сонли лицензияси асосида амалга оширади.

Банк хизматларининг барча асосий бозорлари-кредитлаштириш, тўлов-касса хизматлари кўрсатиш, валюта операциялари, юридик ва жисмоний шахслар ресурслари бозорида Банк мустаҳкам ўрнига эга. Тўғри таланган стратегия, изчил молиявий сиёсат, бизнесни маданиятли юритиш қадриятларига содиқлик туфайли Банк кучли ва ишончли ҳамкор деган номга сазовор бўлди.

Фаолиятининг соҳаси ва мақсади

Банк операциялари Ўзбекистон Республикаси “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус рухсатномаси (лицензия) асосида амалга оширилади.

Банк қуйидаги банк операцияларини амалга ошириши мумкин:

  • Жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан вакил банкларнинг ҳисобварақларини очиш ва юритиш, ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш, омонатларга пул маблағларини жалб этиш;
  • Кредитларнинг қайтаришлилиги, тўловлилиги, таъминланганлиги, мақсадлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ҳисобидан ўз номидан Банк мижозларига – корхона, ташкилот ва муассасаларга кредитлар бериш;
  • Маблағ эгаси ёки маблағни тасарруф этувчи билан тузилган шартномага биноан пул маблағларини бошқариш;
  • Молиявий лизингни ташкиллаштириш ва амалга ошириш;
  • Қимматли қоғозлар чиқариш, харид қилиш, сотиш, ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли қоғозларни бошқариш,  шунингдек қимматли қоғозлар билан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида тақиқланмаган бошқа операцияларни баражариш;
  • Пул маблағлари, векселлар, тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини инкассо қилиш;
  • Жисмоний ва юридик шахсларга ҳужжатлар ва бошқа бойликларни сақлаш учун махсус бинолар ёки улар ичидаги пўлат сандиқларни ижарага бериш;
  • Учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш;
  • Банк фаолияти юзасидан маслаҳат ва ахборот хизмати кўрсатиш;
  • Учинчи шахслар номидан мажбуриятларнинг бажаришини назарда тутувчи кафолатлар бериш;
  • Халқаро банк амалиётларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензиясида махсус кўрсатилган бошқа операциялар.
Акциядорлик тижорат банки
BANK APELSIN
Лицензия рақами: 88, 01.11.2021
  • Омонатлар
    0
  • Кредитлар
    0
  • Банк карталари
    0
  • Банкоматлар
    0
  • Манзил: 100047, г. Ташкент, Юнусабадский район, ул. Сайилгох, 7 "Б"
  • СТИР: 309016201
  • Алоқа телефон рақами: +998 78 777 07 99
  • E-MAIL: info@apelsin.uz
  • Ишонч телефони: -
  • Сайт: www.apelsin.uz

“Банк Апельсин” – Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кенг тарзда филиал ва ваколатхоналар тармоғига эга бўлган «Капиталбанк» АТБ гуруҳининг шўба банки ҳисобланади. Апельсин банки жисмоний бўлинмалар ва филиалларсиз аҳолига рақамли форматда хизматлар кўрсатиш учун ишга туширилган. Хусусан, Банк Апельсин молиявий маҳсулотлар фойдаланувчилари ва банклар ўртасида ўзига хос воситачи бўлишни режалаштирмоқда, уларнинг мақсадлари ўз иловаларини қимматга ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлашни ўз ичига олмайди.

Апельсин иловаси 2019 йил декабрида мамлакатимиз молия бозорига чиқди. «Капиталбанк» АТБ лойиҳа учун техник, ресурс ва молиявий база сифатида иштирок этмоқда. Илова қисқа вақт ичида бозор етакчилари даражасига кўтарилиб, нафақат банк иловаси, балки «Капиталбанк» АТБ мижозлари учун ҳам, Ўзбекистондаги бошқа банклар мижозлари учун ҳам кенг кўламли хизматларга эга тўлов тизими ўрнини эгаллади. Тўлиқ тўлов хизматига айланиб, лойиҳа катта мижозлар базасини тўплади: бугунги кунда Google Плай ва Апп Сторе маълумотларига кўра, Апельсиндан 1 500 000 дан ортиқ киши фойдаланмоқда.

Чет эл капитали иштирокидаги банк
Hamkorbank
Лицензия рақами: 64, 31.08.1991
  • Омонатлар
    22
  • Кредитлар
    9
  • Банк карталари
    9
  • Банкоматлар
    458
Чет эл капитали иштирокидаги "Hamkorbank" акциядорлик тижорат банки Ўзбекистон Республикаси банк хизматлари бозорида 1991 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Банк узоқ йиллар фаолияти давомида Республиканинг барча маъмурий минтақаларини қамраб олган кенг тарқалган филиаллар тармоғини шакллантирди – 47 филиал ва 100 дан ортиқ банк хизматлари офислари. 50 дан ортиқ банк маҳсулотлари ва молия хизматларини таклиф этаётган Банк мижозларнинг кенг доирасига хизмат кўрсатмоқда. Хизмат кўрсатишнинг кенг тармоғи банк мижозлар учун янада жозибали ва қулай бўлишига кўмаклашмоқда. Юридик шахслар, жумладан, йирик компаниялар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари, микрофирмалар, тадбиркорлар ва жисмоний шахслар банк мижозлари ҳисобланади.
Хусусий банк
HI-TECH BANK
Лицензия рақами: 80, 09.01.2010
  • Омонатлар
    0
  • Кредитлар
    0
  • Банк карталари
    0
  • Банкоматлар
    7
  • Манзил: 100029, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Шахрисабз кўчаси, 15 А
  • СТИР: 207055284
  • Алоқа телефон рақами: 78-150-33-66
  • E-MAIL: info@htb.uz
  • Ишонч телефони: 78-150-33-66
  • Сайт: htb.uz
-
Чет эл капитали иштирокидаги банк
InFinBank
Лицензия рақами: 75, 09.01.2010
  • Омонатлар
    7
  • Кредитлар
    4
  • Банк карталари
    7
  • Банкоматлар
    352
  • Манзил: 100029, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Т. Шевченко кўчаси, 1 уй
  • СТИР: 206942764
  • Алоқа телефон рақами: 140-50-60
  • E-MAIL: -
  • Ишонч телефони: 71-202-50-69, 78-140-50-69
  • Сайт: www.infinbank.com
-
Акциядорлик тижорат банки
Ravnaq-bank
Лицензия рақами: 70, 23.06.2001
  • Омонатлар
    15
  • Кредитлар
    10
  • Банк карталари
    11
  • Банкоматлар
    50

“Равнақ-банк” аксиядорлик жамияти 2001 йил июн ойида асос солинган. 2001 йил 23 июнида Банк томонидан банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 70-сонли лицензия олинган. 2002 йил ноябридан Банк Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги омонатларини кафолатлаш Фонди, “Тошкент” фонд биржаси, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банклар ассоциацияси аъзоси ҳисобланади.

Ҳозирги пайтда Банк асоситий эътиборни қуйидагиларга қаратмоқда:

  • Мижозларга хизмат кўрсатишда бир хил ёндашувга амал қилиш;
  • Хизмат кўрсатиш технологияларини замонавийлаштириб бориш;
  • Хизмат кўрсатиш сифатини ошириб бориш;
  • Ҳар бир мижозга алоҳида ёндашган ҳолда стандарт технологияларни тадбиқ этиб бориш;
  • Шахсий менеджерлар хизматларини ташкил этиш;
  • Мижоз билан Банк бўлинмалари ўртасида муносабатларнинг самарадорлигини ошириб бориш;
  • Ўзгарувчан тариф сиёсатини олиб бориш, мижозлар билан ҳамкорлик муносабатларини мустахкамлаш.

Банкнинг яқин 5 йилга мўлжалланган стратегик ривожланиш дастурининг устивор йўналишларидан бири филиаллар ва мини-банклар очиш орқали банк инфратузилмасини кенгайтиришдан иборат. Банк инфротузилмасини кенгайтириш дастурининг амалга оширилиши Банк фаолияти кўламининг барқарор ўсиб боришини таъминлайди. Бунда Банк асосий эътиборни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришга қаратади.

Акциядорлик тижорат банки
TBC Bank
Лицензия рақами: 86, 11.04.2020
  • Омонатлар
    3
  • Кредитлар
    1
  • Банк карталари
    2
  • Банкоматлар
    0
  • Манзил: 100015, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Фидокор кўчаси, 10 Б
  • СТИР: 207318613
  • Алоқа телефон рақами: 1150
  • E-MAIL: contact@tbcbank.uz
  • Ишонч телефони: 1150
  • Сайт: www.tbcbank.uz

30 йиллик тарихга эга бўлган TBC Банк Грузия ва Кавказортининг энг йирик банки ҳисобланади. 2016 йилдан буён TBC Банк акцияларининг савдоси Лондоннинг Stock Exchange London биржасида юритилади. Ўтган йил давомида TBC Банк акцияларининг London фонд биржасидаги котировкаси 44,95% фоизга ўсиб, компания акцияларининг умумий қиймати 1 миллиард АҚШ долларидан ошди (784,14 млн фунт sterling).

TBC Банк 2020 йилда мамлакатдаги биринчи рақамли банк сифатида Ўзбекистон бозорига кириб келди. 2021 йил 1 март ҳолатига TBC UZ иловаси 1,9 миллион марта юклаб олинган. 2021 йил сентябр ойининг охирида икки институционал инвесторлар, яъни EBRD ва IFC ҳар бири TBC UZ да 20 фоиз акцияга эга бўлиш бўйича шартнома имзоладилар. Инвесторларнинг ҳар бири амалга оширадиган биринчи тўлови 9,4 million АҚШ долларни ташкил этган.

Банк пул ўтказмалари, кредитлар, муддатли тўлов, депозитлар, тўловларни амалга ошириш, банк карталарини бериш каби хизматларни рақамли форматда кўрсатиб келмоқда. Барча хизматлардан TBC UZ иловаси орқали фойдаланиш мумкин. TBC Банк маҳсулотлари тўпламини янада кенгайтириш устида ишлаб келмоқда ва инсонлар ҳаётини шу ерда ва ҳозир осонлаштиришга бел боғлаган.

Акциядорлик тижорат банки
Tenge Bank
Лицензия рақами: 85, 18.05.2019
  • Омонатлар
    3
  • Кредитлар
    7
  • Банк карталари
    2
  • Банкоматлар
    39
"Tenge Bank" АТБ универсал банк бўлиб, замонавий банк технологияларидан фойдаланган holiday барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматларни тақдим этади. Банк "Қозоғистон Халқ банки" ОАЖ (Halyk Bank) нинг 100 фоизли шўба корхонаси ҳисобланади.
Чет эл капитали иштирокидаги банк
Ziraat Bank Uzbekistan
Лицензия рақами: 1, 13.05.1993
  • Омонатлар
    10
  • Кредитлар
    9
  • Банк карталари
    3
  • Банкоматлар
    8

«Зираат Банк Узбекистан» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкида ўрнатилган тартибда рўйхатга олинган молиявий муассаса ҳисобланади. Мамлакатимизнинг молиявий харитасида "Ўзбекистон-Туркия банки" ёпиқ акциядорлик жамияти хорижий инвестициялар иштирокида ташкил этилган тижорат банклари орасида биринчи молиявий-кредит муассасаси бўлди. У 1993 йилда 2 та йирик банк - Туркиянинг "Зираат банкаси" ва Ўзбекистоннинг "Агробанк"и капитали иштирокида ташкил топди.

2017 йил 30 ноябрда Туркиянинг "Зираат Банкаси" «УТ БАНК»нинг "Агробанк" ОАЖдаги 50% акциялар пакетини тўлиқ сотиб олиши ҳисобига Ўзбекистон-Туркия банкининг тўлиқ соҳиби бўлди. Мазкур битим тузилганидан сўнг, "УТ БАНК" ОАЖнинг ягона акциядори ҳисобланган Туркия Республикаси Давлат Банки ҳисобланган "Зираат Банкаси" банкнинг номини "Зираат банк Узбекистан"  деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди. Турк томонидан инвестицияларнинг киритилиши - Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган ва ривожлантириш стратегиясидан бир йўналишни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасидир.

"Зираат банк Узбекистан" нинг ягона акциядори - Туркия Республикаси Давлат Банки ҳисобланган "Зираат Банкаси" бир ярим асрлик тарихга эга. "Зираат Банкаси" Туркиядаги энг йирик кредит ташкилотидир, униг Туркияда 1,800 та филиаллари мавжуд бўлиб, ўз мижозларига корпоратив, савдо, қишлоқ хўжалиги ва чакана хизматлари бўйича банк хизматларини тақдим этади.

Давлат банки
Агробанк
Лицензия рақами: 78, 30.04.2009
  • Омонатлар
    5
  • Кредитлар
    11
  • Банк карталари
    12
  • Банкоматлар
    1422
  • Манзил: 100096, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 43-уй
  • СТИР: 201200124
  • Алоқа телефон рақами: -
  • E-MAIL: -
  • Ишонч телефони: 71-203-88-88
  • Сайт: www.agrobank.uz
-
Давлат банки
Алоқабанк
Лицензия рақами: 48, 22.03.1995
  • Омонатлар
    10
  • Кредитлар
    8
  • Банк карталари
    5
  • Банкоматлар
    156

Акциядорлик тижорат "Алоқабанк" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 1994 йил 12 октябрда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги корхоналари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субектларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган.

Давлат банки
Асака банк
Лицензия рақами: 53, 18.01.1996
  • Омонатлар
    9
  • Кредитлар
    4
  • Банк карталари
    7
  • Банкоматлар
    169
  • Манзил: 100015, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 67-уй
  • СТИР: 201589828
  • Алоқа телефон рақами: -
  • E-MAIL: -
  • Ишонч телефони: 71-200-55-22, 78-120-81-98
  • Сайт: www.asakabank.uz
-
Чет эл капитали иштирокидаги банк
Гарант банк
Лицензия рақами: 42, 12.05.1995
  • Омонатлар
    8
  • Кредитлар
    9
  • Банк карталари
    5
  • Банкоматлар
    105
  • Манзил: 100060, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Сайид Барака кўчаси, 78-уй
  • СТИР: 201053901
  • Алоқа телефон рақами: 281-30-29, 254-18-65
  • E-MAIL: -
  • Ишонч телефони: 71-256-66-01
  • Сайт: www.savdogarbank.uz
-
Хусусий банк
Давр-банк
Лицензия рақами: 71, 29.09.2001
  • Омонатлар
    1
  • Кредитлар
    20
  • Банк карталари
    13
  • Банкоматлар
    49
-
Акциядорлик тижорат банки
Ипак Йўли банк
Лицензия рақами: 10, 21.10.2017
  • Омонатлар
    10
  • Кредитлар
    13
  • Банк карталари
    17
  • Банкоматлар
    477

"Ипак Йўли" акциядорлик инновация тижорат банки 1990 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунга келиб, банк 2017 йил 21 октябрдаги 10-сонли банк лицензияси асосида ишлайди. Бош офис Тошкент шаҳрида жойлашган. 2013 йилдан бери Банкнинг акциядори Осиё тараққиёт банки ҳисобланади. Ушбу битим ОТБнинг Марказий Осиё минтақасидаги биринчи сармояси бўлди.

2020 йил ортасида - Германиянинг тараққиёт молия институти DEG-Deutsche Investitions-und Entwicklungsgesellschaft mbH va Triodos Investment Management (ўзининг Triodos Microfinance Fund орқали) «Ипак Йўли» AИТБ аксиядорлик капиталига деярли 25 миллион AҚШ долларига тенг инвестиция киритишди. Инвесторлар янги чиқарилган аксияларни сотиб олиш йўли билан банкнинг аксиядорлик капиталидаги миноритар улушини қўлга киритди, бу уларнинг Ўзбекистондаги банкнинг аксиядорлик капиталига киритган илк инвестицияси ҳисобланади.

Ўзбекистондаги тижорат банклари фаолиятини таҳлил қилиш натижаларига кўра, унинг фаолияти кўлами бўйича "Ипак Йўли" банки 2021-йилнинг биринчи ярмида 13-ўринни эгаллаб турибди, бозор улуши 2,03 фоизни ташкил этди.

Банк ўз фаолиятини қуйидаги асосий йўналишлар бўйича олиб боради:

  • Кичик ва хусусий тадбиркорлик;
  • Корпоратив бизнес;
  • Чакана бизнес;
  • Молиявий институтлар;
  • Инвестицион бизнес.

"Ипак йўли" банки Тошкент шаҳрида ва Ўзбекистон Республикаси вилоятларида жами 16 та филиалга ега. Ҳозирги вақтда бизда вилоятларда 8 та филиал, шунингдек Тошкент шаҳрида 8 та филиал, 36 та мини-банк ва 24 та махсус кассалар, 10 мингдан ортиқ терминаллар мавжуд ва 2019 йил давомида биз бутун Ўзбекистон бўйлаб 200 дан ортиқ банкоматлар ўрнатдик ва уладик. Банк маҳсулотлари ва хизматлари аксарият минтақаларда тақдим этилган, бундан ташқари, келгуси 3 йил давомида Банк стратегиясига мувофиқ, минтақаларда яна бир нечта филиаллар очилиши режалаштирилган.

Банкнинг рақамли каналларига «Ipak Yo’li Mobile», «Бизнес учун Ipak Yo’li Mobile» мобил иловалар ва Интернет Банкинг хизмати киради. 2017 йилда Банк республика банклари ичида биринчилардан бўлиб, мижозларга бир қатор масофавий хизматларни олишлари учун шароит яратиш мақсадида, банкнинг рақамли каналларини жорий этди, хусусан, уяли телефонлар ва Интернет-банклар учун банк дастурини ишга туширди.

Давлат банки
Ипотека-банк
Лицензия рақами: 74, 30.04.2005
  • Омонатлар
    7
  • Кредитлар
    9
  • Банк карталари
    6
  • Банкоматлар
    353

Ипотека-банк Ўзбекистондаги енг йирик банклардан бири саналади. Банк ушбу секторда муҳим ўрин тутади ва доимий равишда 8.4% дан ортиқ бозор улуши билан мустаҳкам бозор позициясиясига ега бўлиб, жами активлари бўйича Ўзбекистондаги 5 енг йирик банк ҳисобланади. 2021-йил 1-декабр ҳолатига кўра, уй-жой ипотека кредитлари бозорида бозор улуши 32 фоизни ташкил етган уй-жой ипотека кредитлари бўйича Ўзбекистонда 1-ўринни егаллаб мутлақ йетакчилик қилиб келмоқда.

“Ипотека-банк” давлат тасарруфида бўлишига қарамай, асосан ўзининг деярли барча маҳсулотларини тижорат асосида мижозларга тақдим етади. Банкнинг асосий фаолияти тижорат ва чакана банк иши, қимматли қоғозлар, чет ел валюталари билан операциялар ва савдони молиялаштиришдир. Бундан ташқари, банк юридик ва жисмоний шахслардан омонатларни қабул қилади, кредитлар беради, мамлакат ҳудуди ва хориждан пул ўтказмалари бўйича хизматларни кўрсатади.

Акциядорлик тижорат банки
Капиталбанк
Лицензия рақами: 69, 25.12.2021
  • Омонатлар
    9
  • Кредитлар
    2
  • Банк карталари
    10
  • Банкоматлар
    802

«Капиталбанк» акциядорлик тижорат банки Ўзбекистондаги биринчи хусусий тижорат банкларидан биридир. 2001 йил апрель ойидан бошлаб Банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банки лицензияси асосида муваффақиятли фаолят юрита бошлади. 2004 йилда «Авиабанк» (Тошкент ш.) акциядорлик тижорат банки билан бирлашгандан сўнг, Банк акциядорлик тижорат банки сифатида қайта рўйхатдан ўтказилди. 2008 йил декабрь ойида Банк ўзининг тўлиқ -«Капиталбанк» очиқ акциядорлик тижорат банки номи билан янги таҳрирдаги Низомни рўйхатдан ўтказди. Банк Марказий банкнинг 2014 йил 29 декабрдаги 69-сонли банк операцияларини ўтказиш бўйича лицензиясига, шунингдек, 2014 йил 29 августдаги 64-сонли чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун Бош лицензиясига эга.

Ташкил этилганидан бери Банк юқори суръатларда ривожланиб, корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам, чакана савдо сегментида ҳам юқори ўсишни намойиш этди.

Вақт ўтиши билан инновацияларнинг қатъий рўйхати банкка янги технологиялар ҳисобига маҳаллий бозорда етакчи ўринни эгаллашга имкон берди, бу кўплаб мижозларга сифатли хизматлар кўрсатиш, халқаро миқёсда тан олинишга ва мамлакатдаги энг ишончли ва молиявий барқарор банклардан бири сифатида обрў-эътибор қозонишга сабаб бўлди.

Чет эл капитали иштирокидаги банк
КДБ Банк Ўзбекистон
Лицензия рақами: 5, 21.10.2017
  • Омонатлар
    3
  • Кредитлар
    1
  • Банк карталари
    9
  • Банкоматлар
    8
  • Манзил: 100047, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Бухоро кўчаси, 3-уй
  • СТИР: 202167236
  • Алоқа телефон рақами: 78-120-80-00
  • E-MAIL: info@kdb.uz
  • Ишонч телефони: 78-140-56-71
  • Сайт: www.kdb.uz

“КДБ Банк Ўзбекистон” AЖ - Ўзбекистондаги энг йирик халқаро банкдир. Банкнинг асосий акционери банк устав капиталидаги улуши 86,32% бўлган, ҳамда етакчи халқаро рейтинг агентликлари томонидан энг юқори кредит рейтинги берилган Standard and Poor's - AA / Moody's - Aa2 / Fitch - AA-) Корея Республикасининг "КДБ Банк" (Корея Тараққиёт Банки) дир.

КДБ бизнесни ривожлантирииш ва минтақавий иқтисодий ўсишни таъминлаш учун корпоратив ва инвестицион банк хизматларини доимий кенгайтириб келмоқда. КДБ йирик молия тизими сифатида дунёнинг 19 мамлакатида 10 та филиали, 7 та шўба ташкилотлари ва 7 та ваколатхоналари орқали фаолият юритади.

Корея Тараққиёт Банки 1954 йилда Кореянинг саноат тармоқлари ва миллий иқтисодиётини ривожлантиришга ёрдам бериш учун йирик саноат капиталини етказиб бериш ва бошқариш мақсадида ташкил этилган. Ҳукуматнинг тўла эгалиги остидаги етакчи банк бўлган КДБ Кореянинг молиявий хизмат кўрсатиш соҳасини ривожланишида муҳим рол ўйнайди.

"КДБ Банк Ўзбекистон" AЖ (кейинги ўринларда "Банк") КДБ (Корея)нинг мижозларга банк хизматларини таклиф этувчи Ўзбекистондаги бўлинмаси ҳисобланади. Мижозларнинг асосий қисмини ишлаб чиқариш соҳасидаги хорижий корхона филиаллари ва қўшма корхоналар, савдо ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган қўшма корхоналар, шунингдек хорижий мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва халқаро компанияларнинг ваколатхоналари ташкил этади.

Давлат банки
Қишлоқ қурилиш банк
Лицензия рақами: 77, 30.04.2009
  • Омонатлар
    14
  • Кредитлар
    7
  • Банк карталари
    5
  • Банкоматлар
    143
-
Акциядорлик тижорат банки
Мадад Инвест Банк
Лицензия рақами: 82, 22.10.2016
  • Омонатлар
    5
  • Кредитлар
    2
  • Банк карталари
    3
  • Банкоматлар
    7
  • Манзил: 150100, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 312 уй
  • СТИР: 207246047
  • Алоқа телефон рақами: 998-73-241-70-31
  • E-MAIL: -
  • Ишонч телефони: 0-373-241-70-31/32
  • Сайт: www.madadinvestbank.uz
-
Давлат банки
Микрокредитбанк
Лицензия рақами: 37, 13.05.2006
  • Омонатлар
    6
  • Кредитлар
    17
  • Банк карталари
    7
  • Банкоматлар
    529
  • Манзил: 100096, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 14-уй
  • СТИР: 200547792
  • Алоқа телефон рақами: 273-04-40
  • E-MAIL: -
  • Ишонч телефони: 71-273-04-40
  • Сайт: www.mkbank.uz
-
Хусусий банк
Ориент Финанс банк
Лицензия рақами: 81, 19.06.2010
  • Омонатлар
    11
  • Кредитлар
    13
  • Банк карталари
    10
  • Банкоматлар
    171
  • Манзил: 100 052, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 5 уй
  • СТИР: 207086151
  • Алоқа телефон рақами: 71-200-88-99
  • E-MAIL: info@ofb.uz
  • Ишонч телефони: 71-205-55-54
  • Сайт: www.ofb.uz

“Ориент Финанс” хусусий аксиядорлик-тижорат банки молия оламида Cизнинг ҳамкорингиздир. Биз Ўзбекистонда 2010-йилдан бери фаолият юритиб келамиз ва узоқ йиллар давомида инсонлар ва компанияларнинг ҳурмати ва садоқатини уйғотадиган сифатли хизматларни яратиш учун тажрибаларимиз ва кучимизни сарфлаймиз. Биз мижозларимизнинг ҳаёти ва ишларини яхши томонга ўзгартиришга, уларнинг ўсишига ёрдам беришга, вақтни тежашга ва уларни зерикарли ишлардан озод қилишга интиламиз.

Мижозлар

Ҳажми ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, юридик ва жисмоний шахсларнинг юқори сифатли замонавий банк хизматларига бўлган эҳтиёжларини максимал даражада қондириш. Ҳар бир мижоз учун индивидуал ёндашув, юқори эътибор ва самарали иш бизнинг мижозлар билан муносабатларимизнинг асосидир. Ҳозирда биз 600 000 дан ортиқ мижозларга (жисмоний шахслар) ва 16 000 дан ортиқ корпоратив мижозларга хизмат кўрсатамиз.

Филиаллар

Айни пайтда “Ориент Финанс” банки 12 йиллик фаолияти давомида 7 та филиал, 5 та минибанк ва 6 та банк хизматлари кўрсатиш марказига эга. Барча офислар Термиз шаҳридан Тошкент вилоятигача бўлган стратегик жиҳатдан муҳим мавқега эга бўлиб, бу мижозларга янада яқинроқ бўлишимизга ва банк соҳаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда тезкор ёрдам беришга ёрдам беради. Бундан ташқари, рақамли дунёда янада яқинроқ бўлиш учун биз банк хизматларининг ноёб масофавий офисини яратдик.

Мукофотлар ва ютуқлар

S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги “Ориент Финанс” банкнинг узоқ муддатли кредит рейтингини “Б+”, қисқа муддатли кредит рейтингини “Б+” даражасида тасдиқлади, рейтингни ўзгартириш прогнози “Барқарор”.

Молиявий кўрсаткичлар

Биз дунёнинг йирик молия институтлари билан фаол ҳамкорлик қиламиз. Энг йирик халқаро банкларда вакиллик ҳисобварақларининг мавжудлиги халқаро операциялар ва ҳужжатли операцияларни тезкорлик билан амалга ошириш имконини беради. Бизнинг банкимиз Mastercard, Visa International, UnionPay International ва JCB тўлов тизимларининг тўлиқ принципиал иштирокчиси ҳисобланади. Бу бизга терминалларимиз ва банкоматларимиз орқали дунёнинг йирик тўлов тизимларининг исталган карталарига хизмат кўрсатиш имконини беради.

Давлат банки
Пойтахт банк
Лицензия рақами: 84, 29.12.2018
  • Омонатлар
    5
  • Кредитлар
    3
  • Банк карталари
    3
  • Банкоматлар
    37
  • Манзил: 100063, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 55 уй
  • СТИР: 207290120
  • Алоқа телефон рақами: -
  • E-MAIL: -
  • Ишонч телефони: 71-214-20-00
  • Сайт: www.poytaxtbank.uz
-
Хусусий банк
Трастбанк
Лицензия рақами: 44, 27.12.2008
  • Омонатлар
    14
  • Кредитлар
    7
  • Банк карталари
    4
  • Банкоматлар
    188
  • Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 7-уй
  • СТИР: 201055090
  • Алоқа телефон рақами: 78-140-00-88
  • E-MAIL: info@trustbank.uz
  • Ишонч телефони: 71-244-25-73
  • Сайт: www.trastbank.uz

«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки 1994 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, мижозларга барча банк маҳсулотлари ва хизматларини кўрсатиб келмоқда. Хусусан, бугунги кунда ҳудудларда 13 та филиал ва 100 га яқин банк хизматлари марказларида малакали мутахассислар томонидан тезкор ва сифатли хизмат кўрсатилмоқда. Биз мижозларимизнинг бизга бўлган ишончини қадрлаймиз. Зеро, «Трастбанк» – ишонч билан юзма-юз!

Хусусий банк
Туркистон банк
Лицензия рақами: 57, 16.03.1998
  • Омонатлар
    0
  • Кредитлар
    0
  • Банк карталари
    3
  • Банкоматлар
    0

«ТУРКИСТОН» банки мижозларнинг иқтисодий равнақи ва фаровонлигига банк хизматларининг тўлиқ кўламини, юқори профессионал сифатини тақдим этиш йўли билан кўмаклашади, ходимларга ўз салоҳиятини профессионал равишда тўлақонли юзага чиқариш, муносиб моддий манфаатдорлик ва ижтимоий жиҳатдан ишончни кафолатлайди.

Банкнинг асосий мақсади Банк иштирокчиларини етарли даражадаги банк барқарорлигига асосланиб, айни пайтда қонунчиликка мувофиқ фаолият юритиш, ишчанлик этикаси, корпоратив маданият ва ижтимоий жавобгарлик тамойилларига таянган ҳолда максимал фойда билан таъминлашдан иборат.

Давлат банки
Туронбанк
Лицензия рақами: 8, 31.12.1990
  • Омонатлар
    14
  • Кредитлар
    11
  • Банк карталари
    4
  • Банкоматлар
    298
  • Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Абай кўчаси, 4а
  • СТИР: 201055108
  • Алоқа телефон рақами: 144-60-00
  • E-MAIL: -
  • Ишонч телефони: 71-244-38-76
  • Сайт: www.turonbank.uz
-
Акциядорлик тижорат банки
Универсал банк
Лицензия рақами: 68, 20.03.2001
  • Омонатлар
    7
  • Кредитлар
    2
  • Банк карталари
    4
  • Банкоматлар
    82

«Универсал Банк» аксиядорлик-тижорат банкига 2001-йилда асос солинган. “Универсал Банк” банк операцияларининг асосий турларини, шу жумладан хусусий ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш, инвестиция банклари, халқаро пул ўтказмалари, шунингдек, консалтинг ва ахборот хизматларини тақдим этади. AТБ “Универсал Банк” корпоратив ва чакана сегментларда фаол ишлайди. Ривожланган банк технологияларидан фойдаланиш, мослашувчан тарифлар, мижозлар бизнесининг ўзига хос хусусиятларига индивидуал ёндашиш банкнинг молиявий кўрсаткичларининг жадал ўсиши ва банкни янада муваффақиятли бўлишига имкон беради. Банк бугунги кунда ривожланишнинг янги босқичига эга бўлиб, бу хизмат турларини кенгайтириш, бозорнинг талабларига мувофиқ янги замонавий банк маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилашни ўз ичига олади.

AТБ “Универсал Банк”нинг Фарғона вилоятида, Наманган вилоятида, Тошкент шаҳрида ва Зангиота туманида, жами 7 та филиали мавжуд.
AТБ “Универсал Банк” фаолиятида таянч тамойил – мижозларга хизмат кўрсатишда максимал қулайлик ва мослашувчанлик. AТБ “Универсал Банк” банк гуруҳининг жорий стратегик устувор йўналишлари қаторида фойдани ошириш мақсадида активлар ва пассивларни самарали бошқариш, қарздор сифатига йўналган ҳолда кредит портфелини мунтазам ўстириб бориш, воситачилик фойдасини ошириш, қарз капитали бозорига маблағларни кўпроқ жалб этиш, ҳисоб-китоб бизнеси ва масофадан хизмат кўрсатиш каналларини янада ривожлантиришни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Банкнинг мижозлар базасини саноат, савдо, умумий овқатланиш корхоналари, кредит, молия ва суғурта компаниялари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ташкил этади

Давлат банки
Ўзагроэкспортбанк
Лицензия рақами: 83, 02.07.2017
  • Омонатлар
    0
  • Кредитлар
    0
  • Банк карталари
    4
  • Банкоматлар
    6
  • Манзил: 100212, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 79А-уй
  • СТИР: 207257279
  • Алоқа телефон рақами: 225-28-05
  • E-MAIL: -
  • Ишонч телефони: 78-150-36-48, 71-225-29-19
  • Сайт: www.uaeb.uz
-
Давлат банки
Ўзмиллийбанк
Лицензия рақами: 22, 25.12.2021
  • Омонатлар
    8
  • Кредитлар
    15
  • Банк карталари
    17
  • Банкоматлар
    269
  • Манзил: 100084, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 101
  • СТИР: 200836354
  • Алоқа телефон рақами: 78-148-00-10
  • E-MAIL: info@nbu.uz
  • Ишонч телефони: 78-148-00-10
  • Сайт: www.nbu.uz

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 1991-йилда ташкил этилган бўлиб, 2019-йилда акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилган. Қисқартирилган номи – «Ўзмиллийбанк» АЖ. Банк таъсисчилари: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси.

«Ўзмиллийбанк» АЖ активлари, кредит портфели, капитали, депозитлари ва соф фойдаси бўйича Ўзбекистондаги энг йирик тижорат банкидир. У универсал банк сифатида корпоратив ва чакана мижозлар учун кенг кўламли хизматларни таклиф этади. Банк барқарорлиги «Standard & Poor’s», «MOODY’S», «Fitch» каби нуфузли халқаро рейтинг агентликларининг баҳолашларида ўз ифодасини топмоқда.

«Ўзмиллийбанк» АЖ банк фаолиятининг барча йўналишларида: чакана амалиётлари, корпоратив банк мижозлар, жумладан кичик вa ўрта бизнесни кредитлаш бўйича инвестицион фаолиятни амалга оширмоқда. Шу билан бирга йирик инвестиция лойиҳаларини фаол кредитлаш, инновацион молиявий маҳсулотларни жорий этиш, аҳолига чакана банк хизматларини кўрсатишни ривожлантириш, шунингдек, банк фаолиятини молиялаштириш манбаларини диверсификация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Банк турли хизмат кўрсатиш каналларига эга: кенг филиал тармоғи, банкомат ва терминалларнинг катта тармоғи, қулай рақамли каналлар – Milliy мобил иловаси, Milliy веб-версияси ва Ibank хизмати шулар жумласидан.

Давлат банки
Ўзсаноатқурилишбанк
Лицензия рақами: 17, 25.06.1991
  • Омонатлар
    3
  • Кредитлар
    15
  • Банк карталари
    7
  • Банкоматлар
    328
Қисқартирилган расмий номланиши: “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ. “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Ўзбекистон Республикасидаги энг бой тарихга эга молия муассасаларидан бири саналади. Унинг тарихи Тошкентда Саноатбанкнинг Ўрта Осиё идораси очилган вақтдан, яъни 1922 йилдан бошланади.
Банкнинг асосий йирик акционерлари: Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналари.
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бошқа аксионерлари сирасига қуйидагилар киради: “Ўзтрансгаз” АК, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, “Тошкент иссиқлик электр стантсияси” УК, “ Absolute Investments Trust ” МЧЖ, “Талимаржон ИЭС” УК, “Ўзбекенерго” ДАК, “Asset Invest Trust” МЧЖ, “Ўзбекистон Темир Йўллари” ДАТК, “Шўртан газ кимё мажмуаси” УШК.
Давлат банки
Халқ банк
Лицензия рақами: 25, 21.10.1993
  • Омонатлар
    8
  • Кредитлар
    9
  • Банк карталари
    10
  • Банкоматлар
    1297
  • Манзил: 100096, Тошкент шахри,Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси 46-уй
  • СТИР: 207215726
  • Алоқа телефон рақами: 71-200-00-55
  • E-MAIL: info@xb.uz
  • Ишонч телефони: 1106
  • Сайт: www.xb.uz
-
Чет эл капитали иштирокидаги банк
Эрон "Содерот" банк
Лицензия рақами: 2-D, 21.08.1999
  • Омонатлар
    1
  • Кредитлар
    4
  • Банк карталари
    2
  • Банкоматлар
    1

Ерон Садерат банки 1952 йилда ташкил етилган ва 10 дан ортиқ давлатларда 3500 дан ортиқ ўз офис ва филиаллари мавжуд. Банкнинг бош офиси Теҳрон шахрида жойлашган.

Садератбанк Ташкент Ўзбекистон билан Ерон ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлик доирасида очилган бўлиб , ўз фаолиятини 1999 йилдан Ўзбекистон ҳудудида амалга оширмоқда. Банк Тўлиқ хорижий сармоя асосида очилган банк бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида барча банк хизматларини амалга оширади.

Устивор вазифалардан бири Ерон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо операцияларига хизмат кўрсатиш ва ушбу соҳада мижозларга йнгилликлар яратиш банк фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади.

Кўп бериладиган саволлар