Жисмоний шахслар учун Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан тақдим этилаётган маълумотларни олиш мақсадида хизматларни излаш, таққослаш ва ўзларига маъқул бўлган хизматларни танлаш имконини берувчи онлайн платформа яратиш.
Молиявий хизматлар портали молиявий хизматларнинг катта танловини тезда тушунишга ва қисқа вақт ичида энг қулай қарорни қабул қилишга ёрдам беради.
Мазкур платформа доирасида истеъмолчилар учун ўз эҳтиёжлари ва талабларига энг мос келадиган молиявий хизматларни танлаш имкониятига эга бўлган портал яратиш. Портал истеъмолчини қизиқтирган банклар ҳақида маълумот олиш имконини беради. Порталнинг асосий афзаллиги – фойдаланувчиларга таклиф этилаётган хизматларни танлаш ва уларни таққослаш, шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларни амалга ошириш, танланган молиявий хизматлар бўйича зарур маълумотларни олиш имконини берувчи воситалар тўпламидир.
Истеъмолчи белгиланган мезонлар бўйича таққослаш учун тизимлаштирилган маълумотлар ёрдамида молиявий хизматларни танлаш имкониятига эга бўлади. Булар белгиланган параметрлар бўйича сараланган рўйхатлар бўлиши мумкин (масалан, банк депозитларини (омонатларини) фоиз ставкаси бўйича саралаш, кредит маҳсулотларини фоиз ставкаси ва муддати бўйича танлаш).
Маълумотлар кредитлар, депозитлар, банк карталари, пул ўтказмалар хизматлари, банкоматлар ва барча банклар учун жорий валюта курслари кесимида тақдим этилади.