«АНОР БАНК» АЖ — тижорат рақамли банк. Биз ташриф буюрмасдан сиз ва сизнинг бизнесингиз учун банк хизматларини тўлиқ тақдим этамиз.
Барча хизматларни сайтдан, мобил иловасидан, ёки шунчаки суткалик алоқа марказига қўнғироқ қилиб олиш мумкин. Биз айнан шундай концепцияни танладик, чунки у бугунги кунда ўзини тўлиқ оқлай олади. Мамлакат аҳолиси янада мобилроқ бўлиб қолди, рақамли технологиялардан фойдаланишни ва кўпгина хизматларни масофадан ва дунёнинг исталган нуқтасидан сутка давомида олишни афзал кўради. Шаҳарда бизнинг одатий бўлимларимиз йўқ, биз мамлакат бўйлаб миллионлаб қурилмаларда эришимлимиз. Ҳар бир мижозга нисбатан индивидуал ёндашувни сақлаб ва маълумотларга ишлов беришда хавфсизликни кафолатлаб, ҳар қандай сўровга максимал оператив тарзда ишлов бериш учун биз улкан саъй-ҳаракатлар қилдик.
АНОРБАНК ривожланиш стратегиясининг асоси- мижозга йўналтирилганлик. Зийраклик ва ёрдам бериш истаги — банк ходимлари амал қиладиган асосий сабаб.
АНОРБАНК билан ҳаммаси оддий:
Ҳеч қандай бўлинмалар ва навбатлар ёқ.
Ҳар қандай операциялар ва барча ҳисоб-рақамлар сутка давомида ҳар қандай жойда эришимли. Фақатгина смартфон ва интернетга кириш керак.
Дарҳол ёрдам берамиз.
Барча тўловлар тушунарли ва мутлақо шаффоф. Тўлиқ тарихни ва бўлажак тўловларнинг жадвалини ҳар доим мобил иловадан кўриш мумкин.
Ҳар доим алоқадамиз.
Йирик шаҳарлардан йироқда яшайдиган ёки бизнес юритаётганларга энди банкка боришнинг ҳожати йўқ. Банкнинг ўзи ёнингизга келади ва қанча керак бўлса, шунча қолади.
«ASIA ALLIANCE BANK» Ўзбекистон Республикасининг ёш ва жадаллик билан ривожланиб бораётган банкидир. Банк ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан, 2009 йилнинг 15 августида банк операцияларини амалга ошириш учун берилган, 79-сонли лицензияси асосида амалга оширади.
Банк хизматларининг барча асосий бозорлари-кредитлаштириш, тўлов-касса хизматлари кўрсатиш, валюта операциялари, юридик ва жисмоний шахслар ресурслари бозорида Банк мустаҳкам ўрнига эга. Тўғри таланган стратегия, изчил молиявий сиёсат, бизнесни маданиятли юритиш қадриятларига содиқлик туфайли Банк кучли ва ишончли ҳамкор деган номга сазовор бўлди.
Фаолиятининг соҳаси ва мақсади
Банк операциялари Ўзбекистон Республикаси “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус рухсатномаси (лицензия) асосида амалга оширилади.
Банк қуйидаги банк операцияларини амалга ошириши мумкин:
«AVO Bank» — инновацион рақамли банк.
Mижозларимиз келажакда эркин ва замон билан ҳамнафас бўлишлари учун уларни замонавий молиявий ёндашув билан таъминлашга, ҳамда ишончлилик ва барқарорликни кафолатлашга интиламиз. Мадсадимиз — молиявий операцияларни ҳар бир ўзбекистонлик учун максимал даражада соддалаштириш ва янги имкониятларни тақдим этиш.
Ушбу мақсадларга эришиш йўлида, биз мижозларимиз ҳаётларини янада яхшилашга ёрдам берадиган, юқори сифатли маҳсулот ва хизматларни таклиф қиламиз.
Маҳсулотларимиз ҳақида батафсил маълумотни сайтимизда топишингиз мумкин: www.avo.uz
“Octobank” аксиядорлик жамияти 2001 йил июн ойида асос солинган. 2001 йил 23 июнида Банк томонидан банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 70-сонли лицензия олинган. 2002 йил ноябридан Банк Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги омонатларини кафолатлаш Фонди, “Тошкент” фонд биржаси, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банклар ассоциацияси аъзоси ҳисобланади.
Ҳозирги пайтда Банк асоситий эътиборни қуйидагиларга қаратмоқда:
Банкнинг яқин 5 йилга мўлжалланган стратегик ривожланиш дастурининг устивор йўналишларидан бири филиаллар ва мини-банклар очиш орқали банк инфратузилмасини кенгайтиришдан иборат. Банк инфротузилмасини кенгайтириш дастурининг амалга оширилиши Банк фаолияти кўламининг барқарор ўсиб боришини таъминлайди. Бунда Банк асосий эътиборни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришга қаратади.
30 йиллик тарихга эга бўлган TBC Банк Грузия ва Кавказортининг энг йирик банки ҳисобланади. 2016 йилдан буён TBC Банк акцияларининг савдоси Лондоннинг Stock Exchange London биржасида юритилади. Ўтган йил давомида TBC Банк акцияларининг London фонд биржасидаги котировкаси 44,95% фоизга ўсиб, компания акцияларининг умумий қиймати 1 миллиард АҚШ долларидан ошди (784,14 млн фунт sterling).
TBC Банк 2020 йилда мамлакатдаги биринчи рақамли банк сифатида Ўзбекистон бозорига кириб келди. 2021 йил 1 март ҳолатига TBC UZ иловаси 1,9 миллион марта юклаб олинган. 2021 йил сентябр ойининг охирида икки институционал инвесторлар, яъни EBRD ва IFC ҳар бири TBC UZ да 20 фоиз акцияга эга бўлиш бўйича шартнома имзоладилар. Инвесторларнинг ҳар бири амалга оширадиган биринчи тўлови 9,4 million АҚШ долларни ташкил этган.
Банк пул ўтказмалари, кредитлар, муддатли тўлов, депозитлар, тўловларни амалга ошириш, банк карталарини бериш каби хизматларни рақамли форматда кўрсатиб келмоқда. Барча хизматлардан TBC UZ иловаси орқали фойдаланиш мумкин. TBC Банк маҳсулотлари тўпламини янада кенгайтириш устида ишлаб келмоқда ва инсонлар ҳаётини шу ерда ва ҳозир осонлаштиришга бел боғлаган.
Узум - бу рақамли екотизимни ривожлантирувчи компаниялар гуруҳи, ушбу гуруҳнинг ичига молиявий хизмат ва кенг ассортиментли маркетплейс ҳамда тезкор етказиб бериш хизматлари киради. Узум Банк Узум брендининг учинчи сервисига айланди. Шунингдек, ҳозирда екотизимга кенг ассортиментли ва тез етказиб бериладиган "Узум Market" маркетплейси, "Узум Насия" муддатли тўлов сервиси, "Узум Тезкор" ресторан ва дўконлардан тез етказиб бериш сервислари киради.
«Зираат Банк Узбекистан» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкида ўрнатилган тартибда рўйхатга олинган молиявий муассаса ҳисобланади. Мамлакатимизнинг молиявий харитасида "Ўзбекистон-Туркия банки" ёпиқ акциядорлик жамияти хорижий инвестициялар иштирокида ташкил этилган тижорат банклари орасида биринчи молиявий-кредит муассасаси бўлди. У 1993 йилда 2 та йирик банк - Туркиянинг "Зираат банкаси" ва Ўзбекистоннинг "Агробанк"и капитали иштирокида ташкил топди.
2017 йил 30 ноябрда Туркиянинг "Зираат Банкаси" «УТ БАНК»нинг "Агробанк" ОАЖдаги 50% акциялар пакетини тўлиқ сотиб олиши ҳисобига Ўзбекистон-Туркия банкининг тўлиқ соҳиби бўлди. Мазкур битим тузилганидан сўнг, "УТ БАНК" ОАЖнинг ягона акциядори ҳисобланган Туркия Республикаси Давлат Банки ҳисобланган "Зираат Банкаси" банкнинг номини "Зираат банк Узбекистан" деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди. Турк томонидан инвестицияларнинг киритилиши - Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган ва ривожлантириш стратегиясидан бир йўналишни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасидир.
"Зираат банк Узбекистан" нинг ягона акциядори - Туркия Республикаси Давлат Банки ҳисобланган "Зираат Банкаси" бир ярим асрлик тарихга эга. "Зираат Банкаси" Туркиядаги энг йирик кредит ташкилотидир, униг Туркияда 1,800 та филиаллари мавжуд бўлиб, ўз мижозларига корпоратив, савдо, қишлоқ хўжалиги ва чакана хизматлари бўйича банк хизматларини тақдим этади.
Акциядорлик тижорат "Алоқабанк" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 1994 йил 12 октябрда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги корхоналари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субектларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган.
"Ипак Йўли" акциядорлик инновация тижорат банки 1990 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунга келиб, банк 2017 йил 21 октябрдаги 10-сонли банк лицензияси асосида ишлайди. Бош офис Тошкент шаҳрида жойлашган. 2013 йилдан бери Банкнинг акциядори Осиё тараққиёт банки ҳисобланади. Ушбу битим ОТБнинг Марказий Осиё минтақасидаги биринчи сармояси бўлди.
2020 йил ортасида - Германиянинг тараққиёт молия институти DEG-Deutsche Investitions-und Entwicklungsgesellschaft mbH va Triodos Investment Management (ўзининг Triodos Microfinance Fund орқали) «Ипак Йўли» AИТБ аксиядорлик капиталига деярли 25 миллион AҚШ долларига тенг инвестиция киритишди. Инвесторлар янги чиқарилган аксияларни сотиб олиш йўли билан банкнинг аксиядорлик капиталидаги миноритар улушини қўлга киритди, бу уларнинг Ўзбекистондаги банкнинг аксиядорлик капиталига киритган илк инвестицияси ҳисобланади.
Ўзбекистондаги тижорат банклари фаолиятини таҳлил қилиш натижаларига кўра, унинг фаолияти кўлами бўйича "Ипак Йўли" банки 2021-йилнинг биринчи ярмида 13-ўринни эгаллаб турибди, бозор улуши 2,03 фоизни ташкил этди.
Банк ўз фаолиятини қуйидаги асосий йўналишлар бўйича олиб боради:
"Ипак йўли" банки Тошкент шаҳрида ва Ўзбекистон Республикаси вилоятларида жами 16 та филиалга ега. Ҳозирги вақтда бизда вилоятларда 8 та филиал, шунингдек Тошкент шаҳрида 8 та филиал, 36 та мини-банк ва 24 та махсус кассалар, 10 мингдан ортиқ терминаллар мавжуд ва 2019 йил давомида биз бутун Ўзбекистон бўйлаб 200 дан ортиқ банкоматлар ўрнатдик ва уладик. Банк маҳсулотлари ва хизматлари аксарият минтақаларда тақдим этилган, бундан ташқари, келгуси 3 йил давомида Банк стратегиясига мувофиқ, минтақаларда яна бир нечта филиаллар очилиши режалаштирилган.
Банкнинг рақамли каналларига «Ipak Yo’li Mobile», «Бизнес учун Ipak Yo’li Mobile» мобил иловалар ва Интернет Банкинг хизмати киради. 2017 йилда Банк республика банклари ичида биринчилардан бўлиб, мижозларга бир қатор масофавий хизматларни олишлари учун шароит яратиш мақсадида, банкнинг рақамли каналларини жорий этди, хусусан, уяли телефонлар ва Интернет-банклар учун банк дастурини ишга туширди.
Ипотека-банк Ўзбекистондаги енг йирик банклардан бири саналади. Банк ушбу секторда муҳим ўрин тутади ва доимий равишда 8.4% дан ортиқ бозор улуши билан мустаҳкам бозор позициясиясига ега бўлиб, жами активлари бўйича Ўзбекистондаги 5 енг йирик банк ҳисобланади. 2021-йил 1-декабр ҳолатига кўра, уй-жой ипотека кредитлари бозорида бозор улуши 32 фоизни ташкил етган уй-жой ипотека кредитлари бўйича Ўзбекистонда 1-ўринни егаллаб мутлақ йетакчилик қилиб келмоқда.
“Ипотека-банк” давлат тасарруфида бўлишига қарамай, асосан ўзининг деярли барча маҳсулотларини тижорат асосида мижозларга тақдим етади. Банкнинг асосий фаолияти тижорат ва чакана банк иши, қимматли қоғозлар, чет ел валюталари билан операциялар ва савдони молиялаштиришдир. Бундан ташқари, банк юридик ва жисмоний шахслардан омонатларни қабул қилади, кредитлар беради, мамлакат ҳудуди ва хориждан пул ўтказмалари бўйича хизматларни кўрсатади.«Капиталбанк» акциядорлик тижорат банки Ўзбекистондаги биринчи хусусий тижорат банкларидан биридир. 2001 йил апрель ойидан бошлаб Банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банки лицензияси асосида муваффақиятли фаолят юрита бошлади. 2004 йилда «Авиабанк» (Тошкент ш.) акциядорлик тижорат банки билан бирлашгандан сўнг, Банк акциядорлик тижорат банки сифатида қайта рўйхатдан ўтказилди. 2008 йил декабрь ойида Банк ўзининг тўлиқ -«Капиталбанк» очиқ акциядорлик тижорат банки номи билан янги таҳрирдаги Низомни рўйхатдан ўтказди. Банк Марказий банкнинг 2014 йил 29 декабрдаги 69-сонли банк операцияларини ўтказиш бўйича лицензиясига, шунингдек, 2014 йил 29 августдаги 64-сонли чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун Бош лицензиясига эга.
Ташкил этилганидан бери Банк юқори суръатларда ривожланиб, корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам, чакана савдо сегментида ҳам юқори ўсишни намойиш этди.
Вақт ўтиши билан инновацияларнинг қатъий рўйхати банкка янги технологиялар ҳисобига маҳаллий бозорда етакчи ўринни эгаллашга имкон берди, бу кўплаб мижозларга сифатли хизматлар кўрсатиш, халқаро миқёсда тан олинишга ва мамлакатдаги энг ишончли ва молиявий барқарор банклардан бири сифатида обрў-эътибор қозонишга сабаб бўлди.
“КДБ Банк Ўзбекистон” AЖ - Ўзбекистондаги энг йирик халқаро банкдир. Банкнинг асосий акционери банк устав капиталидаги улуши 86,32% бўлган, ҳамда етакчи халқаро рейтинг агентликлари томонидан энг юқори кредит рейтинги берилган Standard and Poor's - AA / Moody's - Aa2 / Fitch - AA-) Корея Республикасининг "КДБ Банк" (Корея Тараққиёт Банки) дир.
КДБ бизнесни ривожлантирииш ва минтақавий иқтисодий ўсишни таъминлаш учун корпоратив ва инвестицион банк хизматларини доимий кенгайтириб келмоқда. КДБ йирик молия тизими сифатида дунёнинг 19 мамлакатида 10 та филиали, 7 та шўба ташкилотлари ва 7 та ваколатхоналари орқали фаолият юритади.
Корея Тараққиёт Банки 1954 йилда Кореянинг саноат тармоқлари ва миллий иқтисодиётини ривожлантиришга ёрдам бериш учун йирик саноат капиталини етказиб бериш ва бошқариш мақсадида ташкил этилган. Ҳукуматнинг тўла эгалиги остидаги етакчи банк бўлган КДБ Кореянинг молиявий хизмат кўрсатиш соҳасини ривожланишида муҳим рол ўйнайди.
"КДБ Банк Ўзбекистон" AЖ (кейинги ўринларда "Банк") КДБ (Корея)нинг мижозларга банк хизматларини таклиф этувчи Ўзбекистондаги бўлинмаси ҳисобланади. Мижозларнинг асосий қисмини ишлаб чиқариш соҳасидаги хорижий корхона филиаллари ва қўшма корхоналар, савдо ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган қўшма корхоналар, шунингдек хорижий мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва халқаро компанияларнинг ваколатхоналари ташкил этади.
“Ориент Финанс” хусусий аксиядорлик-тижорат банки молия оламида Cизнинг ҳамкорингиздир. Биз Ўзбекистонда 2010-йилдан бери фаолият юритиб келамиз ва узоқ йиллар давомида инсонлар ва компанияларнинг ҳурмати ва садоқатини уйғотадиган сифатли хизматларни яратиш учун тажрибаларимиз ва кучимизни сарфлаймиз. Биз мижозларимизнинг ҳаёти ва ишларини яхши томонга ўзгартиришга, уларнинг ўсишига ёрдам беришга, вақтни тежашга ва уларни зерикарли ишлардан озод қилишга интиламиз.
Мижозлар
Ҳажми ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, юридик ва жисмоний шахсларнинг юқори сифатли замонавий банк хизматларига бўлган эҳтиёжларини максимал даражада қондириш. Ҳар бир мижоз учун индивидуал ёндашув, юқори эътибор ва самарали иш бизнинг мижозлар билан муносабатларимизнинг асосидир. Ҳозирда биз 600 000 дан ортиқ мижозларга (жисмоний шахслар) ва 16 000 дан ортиқ корпоратив мижозларга хизмат кўрсатамиз.
Филиаллар
Айни пайтда “Ориент Финанс” банки 12 йиллик фаолияти давомида 7 та филиал, 5 та минибанк ва 6 та банк хизматлари кўрсатиш марказига эга. Барча офислар Термиз шаҳридан Тошкент вилоятигача бўлган стратегик жиҳатдан муҳим мавқега эга бўлиб, бу мижозларга янада яқинроқ бўлишимизга ва банк соҳаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда тезкор ёрдам беришга ёрдам беради. Бундан ташқари, рақамли дунёда янада яқинроқ бўлиш учун биз банк хизматларининг ноёб масофавий офисини яратдик.
Мукофотлар ва ютуқлар
S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги “Ориент Финанс” банкнинг узоқ муддатли кредит рейтингини “Б+”, қисқа муддатли кредит рейтингини “Б+” даражасида тасдиқлади, рейтингни ўзгартириш прогнози “Барқарор”.
Молиявий кўрсаткичлар
Биз дунёнинг йирик молия институтлари билан фаол ҳамкорлик қиламиз. Энг йирик халқаро банкларда вакиллик ҳисобварақларининг мавжудлиги халқаро операциялар ва ҳужжатли операцияларни тезкорлик билан амалга ошириш имконини беради. Бизнинг банкимиз Mastercard, Visa International, UnionPay International ва JCB тўлов тизимларининг тўлиқ принципиал иштирокчиси ҳисобланади. Бу бизга терминалларимиз ва банкоматларимиз орқали дунёнинг йирик тўлов тизимларининг исталган карталарига хизмат кўрсатиш имконини беради.
«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки 1994 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, мижозларга барча банк маҳсулотлари ва хизматларини кўрсатиб келмоқда. Хусусан, бугунги кунда ҳудудларда 13 та филиал ва 100 га яқин банк хизматлари марказларида малакали мутахассислар томонидан тезкор ва сифатли хизмат кўрсатилмоқда. Биз мижозларимизнинг бизга бўлган ишончини қадрлаймиз. Зеро, «Трастбанк» – ишонч билан юзма-юз!
«Универсал Банк» аксиядорлик-тижорат банкига 2001-йилда асос солинган. “Универсал Банк” банк операцияларининг асосий турларини, шу жумладан хусусий ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш, инвестиция банклари, халқаро пул ўтказмалари, шунингдек, консалтинг ва ахборот хизматларини тақдим этади. AТБ “Универсал Банк” корпоратив ва чакана сегментларда фаол ишлайди. Ривожланган банк технологияларидан фойдаланиш, мослашувчан тарифлар, мижозлар бизнесининг ўзига хос хусусиятларига индивидуал ёндашиш банкнинг молиявий кўрсаткичларининг жадал ўсиши ва банкни янада муваффақиятли бўлишига имкон беради. Банк бугунги кунда ривожланишнинг янги босқичига эга бўлиб, бу хизмат турларини кенгайтириш, бозорнинг талабларига мувофиқ янги замонавий банк маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилашни ўз ичига олади.
AТБ “Универсал Банк”нинг Фарғона вилоятида, Наманган вилоятида, Тошкент шаҳрида ва Зангиота туманида, жами 7 та филиали мавжуд.
AТБ “Универсал Банк” фаолиятида таянч тамойил – мижозларга хизмат кўрсатишда максимал қулайлик ва мослашувчанлик.
AТБ “Универсал Банк” банк гуруҳининг жорий стратегик устувор йўналишлари қаторида фойдани ошириш мақсадида активлар ва пассивларни самарали бошқариш, қарздор сифатига йўналган ҳолда кредит портфелини мунтазам ўстириб бориш, воситачилик фойдасини ошириш, қарз капитали бозорига маблағларни кўпроқ жалб этиш, ҳисоб-китоб бизнеси ва масофадан хизмат кўрсатиш каналларини янада ривожлантиришни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин.
Банкнинг мижозлар базасини саноат, савдо, умумий овқатланиш корхоналари, кредит, молия ва суғурта компаниялари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ташкил этади
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 1991-йилда ташкил этилган бўлиб, 2019-йилда акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилган. Қисқартирилган номи – «Ўзмиллийбанк» АЖ. Банк таъсисчилари: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси.
«Ўзмиллийбанк» АЖ активлари, кредит портфели, капитали, депозитлари ва соф фойдаси бўйича Ўзбекистондаги энг йирик тижорат банкидир. У универсал банк сифатида корпоратив ва чакана мижозлар учун кенг кўламли хизматларни таклиф этади. Банк барқарорлиги «Standard & Poor’s», «MOODY’S», «Fitch» каби нуфузли халқаро рейтинг агентликларининг баҳолашларида ўз ифодасини топмоқда.
«Ўзмиллийбанк» АЖ банк фаолиятининг барча йўналишларида: чакана амалиётлари, корпоратив банк мижозлар, жумладан кичик вa ўрта бизнесни кредитлаш бўйича инвестицион фаолиятни амалга оширмоқда. Шу билан бирга йирик инвестиция лойиҳаларини фаол кредитлаш, инновацион молиявий маҳсулотларни жорий этиш, аҳолига чакана банк хизматларини кўрсатишни ривожлантириш, шунингдек, банк фаолиятини молиялаштириш манбаларини диверсификация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Банк турли хизмат кўрсатиш каналларига эга: кенг филиал тармоғи, банкомат ва терминалларнинг катта тармоғи, қулай рақамли каналлар – Milliy мобил иловаси, Milliy веб-версияси ва Ibank хизмати шулар жумласидан.
Ерон Садерат банки 1952 йилда ташкил етилган ва 10 дан ортиқ давлатларда 3500 дан ортиқ ўз офис ва филиаллари мавжуд. Банкнинг бош офиси Теҳрон шахрида жойлашган.
Садератбанк Ташкент Ўзбекистон билан Ерон ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлик доирасида очилган бўлиб , ўз фаолиятини 1999 йилдан Ўзбекистон ҳудудида амалга оширмоқда. Банк Тўлиқ хорижий сармоя асосида очилган банк бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида барча банк хизматларини амалга оширади.
Устивор вазифалардан бири Ерон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо операцияларига хизмат кўрсатиш ва ушбу соҳада мижозларга йнгилликлар яратиш банк фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади.
«Yangi Bank» — қулай ва оддий мобил банк.
Биз фойдаланиш учун қулай маҳсулотлар: қарзлар, омонатлар, рақамли карталар ишлаб чиқарамиз. Расмийлаштириш доим 3 дақиқа вақт олади ва жараён онлайн тарзда амалга оширилади. Қўллаб-қувватлаш бўлимимиз сизга ҳар қандай муаммони ҳал қилишда ёрдам бериш учун 24/7 алоқада.
Кундалик ҳаёт учун ишончли банк бўлган ҳолда тизимни кун сайин такомиллаштириб борамиз. Пулларингиз хавфсизликда сақланади!
Иловани Google Play ёки App Storeʼдан юклаб олиш мумкин
Барча маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумот сайтимизда