Кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган кўчмас мулк;
Агар сотиб олинадиган мулк талабларга жавоб бермаса, у ҳолда қарз олувчи қонунчиликда белгиланган тартибда банк талабларини қаноатлантирадиган қўшимча таъминот тақдим этади;
Таъминотнинг умумий суммаси кредит суммасининг камида 125 фоизини ташкил этиши керак.
Таъминот қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Гаровга қўйилмаган бўлиши;
Юқори ликвидлиликка эга бўлиши;
Узоқ муддат сақланиш хусусиятига эга бўлиши;
Кўчмас мулк унга бириктирилган ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилиши керак;
Қонунчилик талаблари ва банкнинг ички қоидаларига мувофиқ.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.