Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги асосий ставкаси миқдорида
Ҳужжатлар
1. Талаба, қўшимча қарздор ва кафилнинг паспорти (ID карта)
2. Таълим муассасасининг қабул қилинганлик тўғрисидаги таклифнома хати (1-курс талабалари учун)
3. Таъминот ҳужжатлари
4. Тўлов-контракт шартномаси (SWIFT коди кўрсатилган инвойс)
5. Ҳар бир ўқув даври (семестр, триместр, ярим йиллик ёки йиллик) якуни бўйича академик ўзлаштириш натижалари тўғрисидаги ҳужжат (2-курсдан бошлаб)
6. 30 ёшдан ошган педагог ходимлар учун меҳнат дафтарчасидан кўчирма нусхаси
Талаблар
1. 30 ёшдан ошмаган, шу жумладан 30 ёшда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (педагог ходимлар бундан мустасно)
2. Халқаро эътироф этилган TOP-300 талик рейтингга кирган хорижий олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида бакалавриат ҳамда магистратура йўналишларида таълим олиш учун
3. QS (Quacquarelli Symonds) ёки THE (The Times Higher Education) халқаро рейтинг ташкилотларининг TOP-300 рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган ёшлар ва педагог ходимлар
4. Кредит ажратиш бўйича якуний қарор Андеррайтерлар гуруҳи томонидан қабул қилинади
5. Таълим кредити кредит олувчининг ссуда ҳисобварағидаги кредит маблағларини таълим ташкилотига ўтказиш тўғрисидаги топшириғи асосида, банкнинг расмий айирбошлаш курси бўйича хорижий валютага конвертация қилиниб ажратилади. Маблағ кредит олувчининг ёзма топшириғи асосида олий таълим муассасасининг банк ҳисобварағига SWIFT тизими орқали ўтказилади. Гаров асосида ажратилган кредитларда қўшимча қарздор талаб этилади
Қўшимча шартлар
1. Максимал миқдори:
20 000 АҚШ долларигача бўлган миқдорнинг миллий валютадаги эквиваленти
2. Кредит муддати:
Асосий қарз талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади
3. Бошланғич тўлов:
0%
4. Кредит тўлов усули:
аннуитет ёки дифференциал
5. Кредит таъминоти:
18 ёшга тўлган ҳамда 60 ёшдан ошмаган, доимий даромадга эга бўлган шахс
Ликвидли мол-мулк гарови
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробаригача жисмоний шахс кафиллиги
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.