Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 97
  • Янгиланган сана: 31 Mar 2026, 11:25

«Яшил ипотека 2» ипотека кредити

  • 98
  • Янгиланган сана: 31 Mar 2026, 11:25
  • 23%
    Фоиз ставкаси
  • 1 000 000 сўм
    Энг кам миқдори
  • 60 ойгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): Талаб этилмайди
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Имтиёз даврининг муддати: Мавжуд эмас
  • Ажратиш шакли: Банк картасига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 125%
Фоиз ставкалари
Йиллик фоиз ставкаси - 23%
Ҳужжатлар
1) Лойиҳанинг «яшиллиги»ни тасдиқловчи сертификат:
  • лойиҳанинг экологик барқарорлигини тасдиқлаш учун www.green.uzmrc.uz веб-сайтидаги сертификатланган баҳолаш тизимидан фойдаланилади;
2) Кредит олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг паспорти (ID картаси);
  • олди-сотди шартномаси;
  • мустақил баҳоловчи томонидан тайёрланган баҳолаш хулосаси ва сертификат;
Талаблар
1) Расмий даромад манбаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

2) Кредитлашга мувофиқ турар-жой тури:
  • якка тартибда қурилган уй-жойлар (ҳовли) ёки кўп қаватли уйдаги хонадонлар;
  • яшашга тайёр бўлмаган уй-жойлар талабга номувофиқ ҳисобланади;
3) Мурожаат қилинган кунда 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

4) Кредит тарихига қўйиладиган талаблар:
  • охирги 24 ой давомида 4 марта 90 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлиги ва/ёки охирги 6 ойда 1 марта 90 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда кредит ажратилмайди;
5) Таъминот:
  • таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган уй-жой кредит таъминоти сифатида гаровга олинади;
6) Уй-жой суғуртаси:
  • уй-жойнинг 100 фоиз қайта тиклаш қиймати;
Қўшимча шартлар
1) Мақсади:
  • қарз олувчи яшаб турган хонадонни қайта таъмирлаш учун (қуёш панеллари, икки ва уч ойна ли деразалар, эшиклар, қозон, девор ва том изоляцияси, иссиқлик насоси, ҳаво совутиш қурилмаси (кондиционер), қуёшли сув иситгичи (коллектор) ва бошқа қурилиш материалларини сотиб олиш ҳамда ўрнатиш учун) кредит ажратилади;
  • таркибий ўзгартиришлар (реконструкция) ушбу йўналишга кирмайди;
2) Алоҳида шарт:
  • кредит маблағларининг камида 50 фоизи энергия тежамкор маҳсулотлар учун ишлатилиши шарт;
  • мижоз уй-жойни қайта таъмирлаш учун маҳсулот паспортида белгиланган кредит суммаси етмаган тақдирда, қўшимча равишда «Яшил ипотека 1» кредит маҳсулотидан фойдаланиши мумкин;
Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Халқ банки
Лицензия рақами: 25, 21.10.1993
Манзил: 100096, Тошкент шахри,Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси 46-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 1106
СТИР: 207215726
E-MAIL: info@xb.uz
Сайт: www.xb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар