3) Мурожаат қилинган кунда 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
4) Кредит тарихига қўйиладиган талаблар:
охирги 24 ой давомида 4 марта 90 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлиги ва/ёки охирги 6 ойда 1 марта 90 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда кредит ажратилмайди;
5) Таъминот:
таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган уй-жой кредит таъминоти сифатида гаровга олинади;
6) Уй-жой суғуртаси:
уй-жойнинг 100 фоиз қайта тиклаш қиймати;
Қўшимча шартлар
1) Мақсади:
қарз олувчи яшаб турган хонадонни қайта таъмирлаш учун (қуёш панеллари, икки ва уч ойна ли деразалар, эшиклар, қозон, девор ва том изоляцияси, иссиқлик насоси, ҳаво совутиш қурилмаси (кондиционер), қуёшли сув иситгичи (коллектор) ва бошқа қурилиш материалларини сотиб олиш ҳамда ўрнатиш учун) кредит ажратилади;
таркибий ўзгартиришлар (реконструкция) ушбу йўналишга кирмайди;
2) Алоҳида шарт:
кредит маблағларининг камида 50 фоизи энергия тежамкор маҳсулотлар учун ишлатилиши шарт;
мижоз уй-жойни қайта таъмирлаш учун маҳсулот паспортида белгиланган кредит суммаси етмаган тақдирда, қўшимча равишда «Яшил ипотека 1» кредит маҳсулотидан фойдаланиши мумкин;
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.