Мижоз хохишига кўра, фоизлар VISA картасига ўтказилиши мумкин.
Омонат муддатидан олдин бекор қилинган ҳолда йиллик фоиз ставкалари:
Банкка омонат қўйишда фоизлар қизиқтирадими?
Омонат калькуляторидан фойдаланинг: Асосий майдонларга маълумотларни киритинг ва омонат бўйича ҳар ойлик фоизларни калькулятор ўзи ҳисоблайди.
Омонатнинг асосий шартлари тўғрисида ахборот варағи |
|
Тижорат банкининг номи, расмий веб-сайти, телефон рақамлари |
Ўзмиллийбанк, www.nbu.uz, Алоқа телефон рақами: 78-148-00-10, 1344, Ишонч телефони: 78-148-00-10 |
1-бўлим. Омонатнинг асосий шартлари |
|
1. Омонат номи | Мустакиллик 27 |
2. Омонатнинг валютаси | АҚШ доллари |
3. Омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси (агар омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси дифференциаллашган ёки омонатни расмийлаштириш усулига боғлиқ бўлса, ҳар бири алоҳида кўрсатилади) | 5% |
4. Омонат бўйича ҳисобланган фоизларни капитализацияси мавжудлиги (ҳисобланган фоизни асосий маблағга қўшиб қайта фоиз ҳисоблаш) | мавжуд эмас |
5. Омонатнинг муддати | 27 ой |
6. Омонатга қўйиладиган маблағнинг энг кам миқдори (агар мавжуд бўлса) | йўқ |
7. Омонат бўйича фоизларни тўлаш даврийлиги | ойларда |
8. Омонатни расмийлаштириш усули (онлайн ёки банкка ташриф буюриш орқали) | банк офиси / мобил илова |
9. Қўшимча маблағ киритиш имконияти | мавжуд |
10. Автоузайтириш (омонат муддати тугаганда омонат муддатини банк томонидан бир томонлама узайтириш) | мавжуд эмас |
2-бўлим. Бошқа муҳим шартлар |
|
1. Омонатга қўйилган пул маблағларини омонат муддати тугагунга қадар қисман ечиб олиш имкониятининг мавжудлиги | мавжуд эмас |
2. Омонат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тартиби |
Омонат муддатидан олдин бекор қилинган ҳолда йиллик фойз ставкалари:
6 ойгача - 0%;
6 ойдан 7 ойгача - 3%; 7 ойдан 13 ойгача – 3,5%; 13 ойдан 19 ойгача - 4%; 19 ойдан 25 ойгача – 4,5%; 25 ойдан 27 ойгача – 5%.
|
Омонат қўйишга рози бўлишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқинг!
Сиз омонатнинг шартлари, даромадлар ва омонат бўйича ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида, шунингдек ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз, Сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан банкдан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз.
Агар Сизда шикоятлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз мурожаатингизни (Алоқа телефон рақами: 78-148-00-10, 1344, Ишонч телефони: 78-148-00-10) рақамли телефонга ёки (100084, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 101) манзилга ёки (info@nbu.uz) электрон манзилга жўнатишингиз мумкин.
АХБОРОТ ВАРАҚАСИНИНГ ТЎҒРИЛИГИ
ВА ҲАҚИҚИЙЛИГИ ТАСДИҚЛАНАДИ.
______________________________________________ (банк мутахассисининг Ф.И.Ш. ва лавозими) |
______________________
тўлдирилган сана |
* Мазкур варақа омонат шартномаси ёки омонат олиш учун буюртманома ўрнини босмайди, аксинча турли банкларнинг омонат шартларини таққослашга ва керакли танловни амалга оширишга ёрдам беради.