Омонат даври | Фоиз ставкаст |
1-12 | 5% |
13-36 | 2% |
Банкка омонат қўйишда фоизлар қизиқтирадими?
Омонат калькуляторидан фойдаланинг: Асосий майдонларга маълумотларни киритинг ва омонат бўйича ҳар ойлик фоизларни калькулятор ўзи ҳисоблайди.
Омонатнинг асосий шартлари тўғрисида ахборот варағи |
|
Тижорат банкининг номи, расмий веб-сайти, телефон рақамлари |
Ravnaq-bank, www.ravnaqbank.uz, Алоқа телефон рақами: +998 71 202-33-33, Ишонч телефони: +998 71 202-10-01 |
1-бўлим. Омонатнинг асосий шартлари |
|
1. Омонат номи | Optimal 2 |
2. Омонатнинг валютаси | АҚШ доллари |
3. Омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси (агар омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси дифференциаллашган ёки омонатни расмийлаштириш усулига боғлиқ бўлса, ҳар бири алоҳида кўрсатилади) | 5% гача |
4. Омонат бўйича ҳисобланган фоизларни капитализацияси мавжудлиги (ҳисобланган фоизни асосий маблағга қўшиб қайта фоиз ҳисоблаш) | мавжуд эмас |
5. Омонатнинг муддати | 36 ой |
6. Омонатга қўйиладиган маблағнинг энг кам миқдори (агар мавжуд бўлса) | 500 AҚШ долл. |
7. Омонат бўйича фоизларни тўлаш даврийлиги | ойларда |
8. Омонатни расмийлаштириш усули (онлайн ёки банкка ташриф буюриш орқали) | банк офиси |
9. Қўшимча маблағ киритиш имконияти | мавжуд эмас |
10. Автоузайтириш (омонат муддати тугаганда омонат муддатини банк томонидан бир томонлама узайтириш) | мавжуд эмас |
2-бўлим. Бошқа муҳим шартлар |
|
1. Омонатга қўйилган пул маблағларини омонат муддати тугагунга қадар қисман ечиб олиш имкониятининг мавжудлиги | мавжуд эмас |
2. Омонат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тартиби | Омонатни муддатидан олдин қайтариш банк Омонатчининг омонатни муддатидан олдин тугатиш тўғрисида ёзма хабарнома олгандан кейин 1 (бир) ой ўтгач амалга оширилади (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 762-моддаси). Муддатли омонат очилган кундан бошлаб уч ой ичида омонат муддатидан олдин ёпилган тақдирда, ҳисобланган фоизлар тўланмайди. Бунда депозитнинг асосий суммасидан аввал олинган фоизлар ушлаб қолинади. Омонатчининг ташаббуси билан муддатли омонат очилган кундан бошлаб 4 ойдан 6 ойгача бўлган муддатда омонат муддатидан олдин ёпилган тақдирда, фоизлар йиллик 2 фоиз ставкаси бўйича қайта ҳисоблаб чиқилади. Омонатчининг ташаббуси билан муддатли омонат очилган кундан бошлаб 7 ойдан 9 ойгача бўлган муддатда омонат муддатидан олдин ёпилган тақдирда, фоизлар йиллик 3% ставка бўйича қайта ҳисоблаб чиқилади. Омонатчининг ташаббуси билан муддатли омонат очилган кундан еътиборан 10 ойдан 12 ойгача бўлган муддатда омонат муддатидан олдин ёпилган тақдирда, фоизлар йиллик 4 фоиз миқдорида қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда депозитнинг асосий суммасидан аввал олинган фоизлардаги фарқ ушлаб қолинади. Омонат муддатидан олдин ёпилган тақдирда, Омонатчининг ташаббуси билан муддатли омонат очилган кундан бошлаб ўн икки ой ўтгач, фоизлар омонат муддатидан олдин ёпилган кундаги ҳисобланган фоизларнинг ҳақиқий миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўланади. |
Омонат қўйишга рози бўлишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқинг!
Сиз омонатнинг шартлари, даромадлар ва омонат бўйича ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида, шунингдек ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз, Сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан банкдан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз.
Агар Сизда шикоятлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз мурожаатингизни (Алоқа телефон рақами: +998 71 202-33-33, Ишонч телефони: +998 71 202-10-01) рақамли телефонга ёки (100021, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Фурқат кўчаси, 2-уй) манзилга ёки (info@ravnaqbank.uz) электрон манзилга жўнатишингиз мумкин.
АХБОРОТ ВАРАҚАСИНИНГ ТЎҒРИЛИГИ
ВА ҲАҚИҚИЙЛИГИ ТАСДИҚЛАНАДИ.
______________________________________________ (банк мутахассисининг Ф.И.Ш. ва лавозими) |
______________________
тўлдирилган сана |
* Мазкур варақа омонат шартномаси ёки омонат олиш учун буюртманома ўрнини босмайди, аксинча турли банкларнинг омонат шартларини таққослашга ва керакли танловни амалга оширишга ёрдам беради.