1-12 ойлар давомида 19 (ўн тўққиз) фоиз 13-36 ойларда МБ нинг асосий ставкаси миқдорида.
Омонатга қўшимча пул маблағларини омонат очилган санадан бошлаб 3 ой давомида киритиш мумкин. Қўшимча киритиладиган пул маблағларининг минимал миқдори 500 000 (Беш юз минг) Сўм.
Банк томонидан омонат сифатида олинган пул маблағларининг қайтарилиши Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг омонатларни кафолатлаш Жамғармаси (Фонди) томонидан кафолатланади.
Омонатни ҳисоблаш
Банкка омонат қўйишда фоизлар қизиқтирадими?
Омонат калькуляторидан фойдаланинг: Асосий майдонларга маълумотларни киритинг ва омонат бўйича ҳар ойлик фоизларни калькулятор ўзи ҳисоблайди.
3. Омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси (агар омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси дифференциаллашган ёки омонатни расмийлаштириш усулига боғлиқ бўлса, ҳар бири алоҳида кўрсатилади)
19% гача
4. Омонат бўйича ҳисобланган фоизларни капитализацияси мавжудлиги (ҳисобланган фоизни асосий маблағга қўшиб қайта фоиз ҳисоблаш)
мавжуд эмас
5. Омонатнинг муддати
36 ой
6. Омонатга қўйиладиган маблағнинг энг кам миқдори (агар мавжуд бўлса)
500 000 сўм
7. Омонат бўйича фоизларни тўлаш даврийлиги
ойларда
8. Омонатни расмийлаштириш усули (онлайн ёки банкка ташриф буюриш орқали)
банк офиси
9. Қўшимча маблағ киритиш имконияти
мавжуд
10. Автоузайтириш (омонат муддати тугаганда омонат муддатини банк томонидан бир томонлама узайтириш)
2. Омонат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тартиби
Омонатнинг барча суммасини муддатидан олдин қайтариш Омонатчининг омонатни муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги ёзма хабари Банк томонидан олингандан кейин 1 (бир) ой ўтгандан кейин амалга оширилади (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 762-моддаси).
Муддатли омонат очилган кундан бошлаб уч ой ичида омонат муддатидан олдин ёпилган тақдирда, ҳисобланган фоизлар тўланмайди. Бунда депозитнинг асосий суммасидан аввал олинган фоизлар ушлаб қолинади.
Омонатчининг ташаббуси билан муддатли омонат очилган кундан бошлаб 4 ойдан 12 ойгача бўлган муддатда омонат муддатидан олдин ёпилган тақдирда, фоизлар йиллик 17 фоиз ставкаси бўйича қайта ҳисоблаб чиқилади.
Бунда омонатнинг асосий суммасидан аввал олинган фоизлардаги фарқ ушлаб қолинади.
Омонат муддатидан олдин ёпилган тақдирда, Омонатчининг ташаббуси билан муддатли омонат очилган кундан бошлаб ўн икки ой ўтгач, фоизлар омонат муддатидан олдин ёпилган кундаги ҳисобланган фоизларнинг ҳақиқий миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўланади.
Бунда омонатнинг асосий суммасидан аввал олинган фоизлардаги фарқ ушлаб қолинади.
Омонат муддатидан олдин ёпилган тақдирда, Омонатчининг ташаббуси билан муддатли омонат очилган кундан бошлаб ўн икки ой ўтгач, фоизлар омонат муддатидан олдин ёпилган кундаги ҳисобланган фоизларнинг ҳақиқий миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўланади.
Омонат қўйишга рози бўлишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқинг!
Сиз омонатнинг шартлари, даромадлар ва омонат бўйича ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида, шунингдек ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз, Сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан банкдан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз.
Агар Сизда шикоятлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз мурожаатингизни (Алоқа телефон рақами: +998 71 202-33-33, Ишонч телефони: +998 71 202-10-01) рақамли телефонга ёки (100021, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Фурқат кўчаси, 2-уй) манзилга ёки (info@ravnaqbank.uz) электрон манзилга жўнатишингиз мумкин.
АХБОРОТ ВАРАҚАСИНИНГ ТЎҒРИЛИГИ ВА ҲАҚИҚИЙЛИГИ ТАСДИҚЛАНАДИ.
______________________________________________ (банк мутахассисининг Ф.И.Ш. ва лавозими)
______________________ тўлдирилган сана
* Мазкур варақа омонат шартномаси ёки омонат олиш учун буюртманома ўрнини босмайди, аксинча турли банкларнинг омонат шартларини таққослашга ва керакли танловни амалга оширишга ёрдам беради.