Фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки асосий ставкаси билан боғлиқ. Марказий Банк асосий фоиз ставкаси пасайган тақдирда пасаяди, ошганда эса ўзгаришсиз қолади.
а) таълим кредити олиш тўғрисида ариза ва паспорт;
в) банкнинг кредит сиёсати ва ички тартибига мувофиқ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди
б) талаба ва олий таълим муассасаси ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлса). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов микдори кўрсатилган бўлиши лозим;
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.