Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган миқдорда
Ҳужжатлар
• Ариза;
• Мижоз, Биргаликда қарз олувчи ва жисмоний шахс бўлган кафилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик паспорти ёки ID-картаси) нинг асли. Бунда, банк ходими томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслидан нусха олинади. Мижоз ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳномасини тақдим этган тақдирда, паспорт нусхаси ҳам талаб этилади;
• “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида Сертификат нусхаси;
• Сертификатнинг Верификациядан ўтганлиги ва кредитнинг фоиз тўловларини Компенсация қилиб бериш тўғрисида Ваколатли орган томонидан берилган Маълумотнома (тақдим қилинганига 60 (олтмиш) кундан ошмаган бўлиши лозим);
• Компьютер сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномаси;
• Банк томонидан Мижоз (қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш лозим бўлган ҳолларда), биргаликда қарз олувчи ва жисмоний шахс бўлган кафилнинг ўртача ойлик даромадлари тўғрисида маълумотларни онлайн тарзда аниқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, охирги 12 (ўн икки) ойлик (12 ойдан кам ишлаган тақдирда – ишлаган давр учун) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар;
• Кредит таъминоти билан боғлиқ ҳужжатлар;
• Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.
Талаблар
• «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган шахс кредит олиш учун банкка мурожаат қилган кунда 31 (ўттиз бир) ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
• Кредит олувчи кредит олиш учун банкка мурожаат қилган кунида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган шахс 16 (ўн олти) ёшга тўлмаган бўлса, кредит маблағи унинг қонуний вакилига ажратилади.
• Кредит олувчи кредит олиш учун ариза берган кунида 16 (ўн олти) ёшга тўлган, бироқ 18 (ўн саккиз) ёшга тўлмаган бўлса, кредит шартномаси унинг ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларнинг ёзма розилиги билан тузилади.
• Кредит олувчи истеъмол кредити олиш учун мурожаат қилган кунида муомала лаёқатига эга бўлган, бироқ 31 (ўттиз бир) ёшга тўлмаган (кредит маблағи Сертификат олган шахснинг қонуний вакилига ажратилган ҳолларда, қонуний вакил 60 (олтмиш) ёшдан ошмаган) бўлиши лозим.
Қўшимча шартлар
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ҳамда компьютер сотиб олиш мақсадида истеъмол кредити олган ва кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш мажбуриятига эга, ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили)
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.