Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 1434
  • Янгиланган сана: 7 Nov 2023, 17:41

"Яшил" истеъмол кредити

  • 1429
  • Янгиланган сана: 7 Nov 2023, 17:41
  • 20%
    Фоиз ставкаси
  • 0
    Энг кам миқдори
  • 5 йил
    Муддати
  • Бошланғич бадал: 0
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: 6 ой
  • Ажратиш шакли: таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 100%
  • Таъминот тури: гаров / учинчи шахсларнинг кафиллиги / суғурта полиси
  • Расмийлаштириш усули: банк офиси
Фоиз ставкалари
20%
Ҳужжатлар

а) ариза (2-илова);

б) қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (фуқаролик паспорти ёки ID картаси)ни нусха олиш учун;

в) маҳсулот сотиб олиш учун шартнома;

г) кредит қайтарилиши таъминоти.

Талаблар

Қуйидаги талабларга жавоб берувчи жисмоний шахсларга берилади:

а) яшил истеъмол кредити олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига;

б) доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек яшил истеъмол кредити бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромад манбаига эга бўлган шахсларга;

в) илгари олинган кредитлар (қарзлар) бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарзи ҳамда салбий кредит тарихига эга бўлмаган шахсларга берилади.

Қўшимча шартлар

«Яшил» истеъмол кредити жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, маиший энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш мақсадида ажратилади.

Қарз олувчининг даромадлари сўралаётган кредитни олиш имконини бермаса, унга биргаликда қарз олувчилар даромадлари билан иштирок этиши мумкин. Бунда, биргаликда қарз олувчилар яшил истеъмол кредити шартномаси бўйича қарз олувчининг мажбуриятлари юзасидан солидар тартибда жавоб беради. Қарз олувчининг яқин қариндошлари (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, турмуш ўртоғи ва фарзандлари) ҳамда бошқа учинчи шахслар биргаликда қарз олувчилар бўлиши мумкин.

Кредит таъминоти - (а) банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати;
                                  (б) учинчи шахснинг кафиллиги:
                                       - базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробаригача кредитлар бир нафар жисмоний шахс кафиллиги билан;
                                       - базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробаригача кредитлар икки нафар жисмоний шахс кафиллиги билан;
                                  (д) мол-мулк ва қимматли қог\озлар гарови, шу жумладан, гаров депозити, банкларнинг омонат сертификатлари;
                                  (э) қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа усуллар.
Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Бизнесни ривожлантириш банки
Лицензия рақами: 77, 30.04.2009
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18А-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 78-150-10-01
СТИР: 206916313
Сайт: www.brb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар