Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 441
  • Янгиланган сана: 4 Dec 2021, 02:21

Аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш соҳасида банк агент-тренерларини тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилди

Аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш соҳасида банк агент-тренерларини тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилди

3 Dec 2021

Марказий банк томонидан “Микрокредитбанк” АТБнинг 12 та вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 50 нафар ҳудудий банк агентлари учун молиявий саводхонлик бўйича икки кунлик ўқув тренинглари ўтказилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади аҳолининг банк хизматларидан фойдаланиш ва молиявий хавфсизликни таъминлаш масалаларида билим, кўникма ва масъулиятини шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшадиган банк агент-тренерларини тайёрлашдан иборат.

Тадбир давомида Марказий банк мутахассислари томонидан масъулиятли кредит олиш, банк омонатларидан фойдаланган ҳолда жамғармани шакллантириш, шунингдек, молиявий хавфсизлик (жумладан, рақамли молиявий хавфсизлик), молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқлари, тўлов тизими ва замонавий молиявий технологиялар бўйича асосий тушунчалар тўғрисида маълумот берилди.

Белгиланган вазифаларга мувофиқ, тренинг иштирокчилари томонидан мазкур лойиҳа қамрови мамлакат бўйича барча вилоятлардаги яна 500 дан ортиқ банк агент-тренерларини тайёрлаш орқали кенгайтирилиб, натижада маҳаллаларда 100 мингдан ортиқ аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича таълим тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Рўйхатга қайтиш