Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 488
  • Янгиланган сана: 6 Dec 2021, 15:38

"50$" ва "100$" банкноталарни банкоматларда қабул қилиш функцияси вақтинча ўчирилган

"50$" ва "100$" банкноталарни банкоматларда қабул қилиш функцияси вақтинча ўчирилган

30 Sep 2021
"50$" ва "100$" банкноталарни банкоматларда қабул қилиш функцияси вақтинча ўчирилган

UZCARD хабар беради, хавфсизлик нуқтаи назаридан "50$" ва "100$" банкноталарни банкоматларда қабул қилиш функцияси вақтинча ўчирилган.

Баъзи банклар бизга уларга тегишли банкоматлар тармоғида 100 ва 50 АҚШ доллари миқдоридаги сохта пулларни қайта ишлаш айрим ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар бердилар. Бир вақтнинг ўзида, банклар ҳодисаларни текшириш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини жалб қилдилар. Шу муносабат билан, «ЯУПМ» МЧЖ UZCARD тўлов тизимининг барча иштирокчилари учун банкоматларда 100 ва 50 АҚШ долларлик банкноталарни алмаштириш функциясини вақтинча ўчириб қўйди, чунки компания валюта айирбошлаш операцияларининг ишончлилигини таъминлаши лозим эди.

Бунда, «ЯУПМ» МЧЖ зудлик билан тегишли банкоматлардаги дастурий таъминотини янгилаш учун вендорлар билан ўзаро ҳаракатни бошладилар. Жорий вақтда бир қатор вендорлардан олинган янгиланган дастурий таъминотнинг прошивкаси намуналарини тестдан ўтказиш бошланди. Бироқ, банкнот қабул қилувчининг қайта прошивкаси — бир неча иштирокчилар ўзаро ҳаракат қилувчи мураккаб ва узоқ жараён. Шу сабабли, 100 ва 50 АҚШ доллари номиналидаги банкноталарни алмаштириш функциясининг қайта тикланиш вақтини аниқ белгилаб бериш қийин. Компания томонидан фаол ишлар олиб борилмоқда ва тез орада бу масала бўйича маълумотлар янгиланади.

Рўйхатга қайтиш