Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 487
  • Янгиланган сана: 14 Dec 2021, 16:49

Марказий банк хабари

Марказий банк хабари

11 Dec 2021

Банк тизимидаги ТОП-10 тижорат банкининг юқори фоиз ставкалари бўйича амалга оширилган навбатдаги мониторинг натижаларига кўра, 2021 йил 1 декабрь ҳолатида ушбу банклардаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 20-22 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21,2 фоизни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли омонатлари бўйича юқори фоиз ставкаларини аниқлашда, барча мижозлар, шу жумладан, потенциал мижозлар учун оммабоп бўлган, чекловлар ва олдиндан шартлар мавжуд бўлмаган банк омонатларининг юқори ставкалари ҳисобга олинди.

Алоҳида тоифадаги мижозлар (пенсионер, болалар, талабалар ва ҳ.к.) учун мўлжалланган ҳамда капитализация қилинадиган омонатлар ҳисобга олинмаган.

Рўйхатга қайтиш