Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 498
  • Янгиланган сана: 6 Dec 2021, 12:21

ХВЖ делегацияси Ўзбекистоннинг макроиқтисодий прогнозларини муҳокама қилди

ХВЖ делегацияси Ўзбекистоннинг макроиқтисодий прогнозларини муҳокама қилди

3 Dec 2021
ХВЖ делегацияси Ўзбекистоннинг макроиқтисодий прогнозларини муҳокама қилди

Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистон бўйича миссияси раҳбари Рон ван Роден бошчилигидаги делегация Марказий банкка ташриф буюриб, банк раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида томонлар мамлакатдаги мавжуд макроиқтисодий вазият, банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича кўрилаетган чоралар ҳамда Марказий банк томонидан олиб борилаётган пул-кредит сиёсатини атрофлича муҳокама қилдилар.

Шунингдек, учрашувда Марказий банкнинг келгуси йил учун макроиқтисодий прогнозлари ҳамда глобал миқёсда юзага келиши мумкин бўлган рисклар кўриб чиқилди.

ХВЖ миссияси раҳбари Марказий банк раҳбарияти билан бўлган мулоқотни конструктив ва самарали деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, пандемияга қарамасдан, Ўзбекистон макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда сезиларли натижага эришди.

Рўйхатга қайтиш