UZCARD банк картаси — бу «UZCARD» маҳаллий банклараро тўлов тизимига тегишли карта ҳисобланади. «O‘zsanoatqurilishbank» АТБ юридик ва жисмоний шахслар учун UZCARD банк карталарини таклиф этади. Ушбу карталар ўзининг қулайликлари билан кундалик ҳаётингизда ишончли ёрдамчингизга айланиши мумкин.
Пенсия ёки иш ҳақининг карта орқали ўтказилиши нақд пул олиб юриш заруратини бартараф этади, шунингдек маблағларингиз хавфсизлигини таъминлайди ва ҳисоб-китобларнинг аниқлигини оширади.
UZCARD банк карталари иш ҳақи ва пенсияни ўтказиш учун бепул тақдим этилади.
UZCARD банк карталари орқали савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида, шунингдек банк муассасаларида тўловларни амалга оширишда комиссия ундирилмайди.