Акция
2026-йил
10-мартдан 15-апрелгача Asia Alliance Bankнинг
Visa Platinum, Visa Signature ёки Visa Infinite карталари орқали харидларни амалга оширинг ва
АҚШга икки кишилик туристик пакет учун сертификат ютиб олиш имкониятига эга бўлинг!
Акция соврини қуйидагиларни ўз ичига олади:
· АҚШга ва ортга халқаро авиақатнов;
· тўрт юлдузли меҳмонхонада 4 кеча яшаш;
· меҳмонхонада ҳар куни нонушта ва енгил тамаддилар;
·
FIFA World Cup 2026™ доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинларидан бирига 2 та чипта;
· АҚШда бўлиш даври учун
600 АҚШ доллари номиналдаги битта олдиндан тўланган карта;
· аеропорт - меҳмонхона - аеропорт трансфери ҳамда режалаштирилган тадбирларга бориш ва қайтиш транспорти;
· тиббий ҳамроҳлик ва хавфсизлик хизмати.
Иштирок этиш шартлари:
2026-йил 10-мартдан 15-апрелгача бўлган даврда, Asia Alliance Bank томонидан чиқарилган
Visa Platinum, Visa Signature ёки Visa Infinite карталари орқали ҳар бири
камида 25 АҚШ доллари миқдорида
иккита ва ундан ортиқ тўловни амалга оширинг.
Агар сизда ҳали Asia Alliance Bankнинг Виса картаси бўлмаса, уни
Alliance Pay мобил иловаси орқали ёки банкнинг исталган офисида расмийлаштиришингиз мумкин.
Муҳим: акцияда карта орқали картага пул ўтказмалари, нақд пул йечиб олиш, конверсион операциялар, омонатлар ва бошқа шунга ўхшаш операциялар иштирок этмайди.
Соврин ўйинлари 2026-йил 20-апрелдан кечиктирмай ўтказилади. Ғолиб акция шартларини бажарган иштирокчилар орасидан тасодифий сонлар генератори ёрдамида аниқланади.
Акция қоидалари ва шартлари билан
бу ерда батафсил танишишингиз мумкин.
Asia Alliance Bank ва Виса билан бирга АҚШга йўл олиш имкониятини қўлдан бой берманг!