Қўшимча шартлар
Қуйидаги ҳолларда – бепул:
1. Барча турдаги давлат божларини ва маъмурий жарималарни тўлаш
2. Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун, шу жумладан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириладиган
тўловлар
3. Таълим муассасалари ва MUNIS тизимида рўйхатдан ўтган соғлиқни сақлаш муассасаларига тўловлар
4. Барча турдаги коммунал хизматлар учун тўловлар
5. Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ундириладиган суд қарорлари ва бошқа органлар қарорлари учун тўловлар
6. "E-auksion" Электрон савдо платформаси ва "K-Savdo" автоматлаштирилган ахборот тизими учун тўловлар
7. Ҳаво, темир йўл ва бошқа жамоат транспортларида йўловчи билетлари учун тўловлар
8. Солиқларни (шу жумладан, солиқлар бўйича пеня ва жарималарни) тўлашга йўналтирилган маблағлар
9. "UZAUTO MOTORS" AJ ҳисобварақларига йўналтирилган маблағлар
10. Asia Alliance Bank томонидан ажратилган кредитлар бўйича бошланғич тўловлар, шунингдек, ушбу кредитлар бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш
11. Халқаро пул ва банк ўтказмаларини амалга ошириш учун қабул қилинган маблағлар
12. Мижознинг аризасига асосан мижоз ҳисоб рақамига нотўғри келиб тушган маблағларни қайтариш
13. Asia Alliance Bank тизимида очилган ҳисоб рақамларига йўналтирилган маблағлар (Мунис тизими орқали ўтказмалар бундан мустасно)
Тўловлар
Asia Alliance Bank янги банк маҳсулоти - Humo-Visa кобейжинг картасини тақдим этади.
Humo-Visa кобейжинг картаси - бу иккита тўлов тизимининг афзалликларини бирлаштирган универсал тўлов воситасидир. У Ўзбекистон ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам тўловга қабул қилинади, дунёнинг исталган нуқтасида эркинлик ва қулайликни таъминлайди.
Бунда хориждаги харидлар ва Интернет тармоғидаги онлайн тўловлар тўлов вақтида миллий валютани хорижий валютага бир зумда конвертация қилиш орқали хорижий валютада амалга оширилади.
Humo-Visa кобейжинг картасининг афзалликлари:
• ўзингиз билан иккита - сўм ва валюта карталарини олиб юришнинг ҳожати йўқ
• хорижий валютада тўлов амалга оширилганда сўмдаги маблағларни бир зумда конвертация қилиш
• картадан картага қулай P2P ўтказмалари
• Интернет орқали харидларни амалга ошириш
• замонавий технологиялар (контакциз тўлов усули NFC, кўп даражали ҳимоя тизими ва бошқалар).
Humo-Visa кобейджинг картаси қулайлик, ишончлилик ва глобал
имкониятларни қадрлайдиган инсонлар учун энг мақбул йечимдир. У ҳар бир
деталдаги қулайликни қадрлайдиган ва бутун дунё бўйлаб эркин
ҳаракатланишга интиладиганлар учун яратилган.