Кредит мақсади: Ўзбекистон республикаси қонунчилиги доирасида ҳар қандай мақсадлар учун пул маблағларини қарз олувчининг пластик карталарига ўтказиш ёъли билан ЎзР миллий валютасида тақдим этилади.
Потенциал қарз олувчига талаблар:
18 ёшдан;
Ўзбекистон Республикаси фуқароси; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги ёъқ шахс ёки хориж фуқароси;
Кредит учун ариза бериш санасигача жорий иш жойида энг камида 6 ой давомида меҳнат стажига эга бўлиш;
Ижобий кредит тарихига эга бўлиш (жорий кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликнинг ёъқлиги, шунингдек банк/банклар олдидаги мажбуриятларни ўз вақтида бажармаслик ҳолатининг бўлмаганлиги).
Тўловлар
-
Ҳужжатлар
1. Кредит учун ариза (ариза стационар ҳолатда банк филиаллари ва бўлимларида расмийлаштирилганда);
2. Ойлик маошга тегишли пластик карта ва у бўйича энг камида 6 ойлик давр учун айланмаларнинг мавжуд бўлиши. Бунда пул айланмалари амалдаги барча кредитларга (шу жумладан яна олинаётган кредит) оид харажатларни қоплаш учун етарли миқдорда бўлиши лозим;
3. Кредит бўлими ходими томонидан нусха олинадиган паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг асл нусхаси ҳамда қарз олувчининг яшаш манзили (ариза стационар ҳолатда банк филиаллари ва бўлимларида расмийлаштирилганда);
Банк ҳақида
InFinBank
Лицензия рақами: 75, 09.01.2010
Манзил:
100029, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Т. Шевченко кўчаси, 1 уй