1) "Ўзмиллийбанк" АЖда иш ҳақи лойиҳаси доирасида хизмат кўрсатиладиган корхона/ташкилотларнинг резидент ва норезидент ходимларига - 100 000 сўм
2) норезидентларга - 2 000 000 сўм
Барча хизматларнинг нархи ҚҚС билан кўрсатилган.
Савдо нуқталарида товар ва хизматларга тўлов қилиш.
Бутун дунё бўйлаб банкоматлардан нақд пул маблағларини ечиш.
Интернет-дўконларда харидлар учун тўловларни амалга ошириш.
Хорижда меҳмонхонада бронь қилинган хона ёки транспорт воситаси учун тўлаш.
UZCARD Moment — кундалик фойдаланиш учун мўлжалланган маҳаллий тўлов тизимининг тайёр ноимий картаси.
Карта тайёр ҳолатда тақдим этилади. Бу мижозга уни олгач, номли карта чиқарилишини кутмасдан дарҳол фойдаланишни бошлаш имконини беради. Мазкур формат кундалик ҳисоб-китоблар, ўтказмалар, шунингдек товар ва хизматлар учун тўловларни амалга оширишда қулайлик яратади.
Карта бўйича қуйидаги имкониятлар назарда тутилган:
мижозларни тез ва осон улаш — карта SQB Mobile мобил иловаси орқали фаоллаштирилади;
товар ва хизматлар учун бепул тўлов;
QR-тўловлар орқали бепул тўлов;
SQB Mobile орқали коммунал хизматлар, мобил алоқа ва бошқа тўловларни бепул амалга ошириш;
картани бепул блоклаш ва блокдан чиқариш;
шаҳардаги жамоат транспортида йўл ҳақини контакциз ва тез тўлаш;
банк мобил иловаси орқали қолдиқ ва айланмалар ҳақида маълумот олиш.