Барча хизматларнинг нархи ҚҚС билан кўрсатилган.
Картани чиқариш:
1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи ёки иш жойи бўлган резидентларга ва норезидентларга - 220 000 сўм
2) доимий яшаш жойи бўлмаган норезидентларга - 2 000 000 сўм
Қулайлик, имтиёзлар ва эксклюзив хизмат кўрсатишнинг янги даражаси
PayPass технологияси ёрдамида терминалларда товарлар ва хизматлар учун контактсиз тўлов
Mastercard SecureCode билан Интернетдаги хавфсиз тўловлар
Бутун дунё бўйлаб банкоматлардан нақд пул ечиш
Эксклюзив таклифлар ва чегирмалар.
"Ўзмиллийбанк" АЖ Mastercard билан биргаликда "Харидлар учун кешбэк" содиқлик дастурини ишга туширди.
Содиқлик дастури банкнинг Mastercard: Virtual, Standard, Gold, Platinum ва World Elite халқаро тўлов карталари эгалари бўлган жисмоний шахслар учун ўтказилади.
Ўтказиш муддати: 2024-йил 1-октябрдан 2025-йил 31-январгача.
Содиқлик дастурида иштирок этиш учун товарлар ва хизматлар учун тўловни банкнинг Mastercard картаси орқали савдо-сервис корхоналарида тўлов терминали орқали ёки Интернет тармоғида онлайн амалга ошириш зарур.
Содиқлик дастурида қуйидаги операциялар иштирок этмайди:
· Картадан картага ўтказмалар (P2P);
· Нақд пулларни касса, терминал ёки банкоматлар орқали ечиб олиш;
· Миллий банк иловасида хизматлар учун тўлов.
Содиқлик дастурининг амал қилиш муддати давомида унинг шартлари бажарилса, Mastercard карта эгалари карта ёрдамида амалга оширилган тўлов суммасидан кешбэк ҳисобланади:
-Mastercard Standard - 0,8%;
-Mastercard Gold - 1,0%;
-Mastercard Platinum - 1,2%;
-Mastercard World Elite - 1,5%.
Ойлик кешбэкнинг максимал пул миқдори:
-Mastercard Standard - 1 000 000 сўм;
-Mastercard Gold - 1 200 000 сўм;
-Mastercard Platinum - 1 400 000 сўм;
-Mastercard World Elite - 1 500 000 сўм.
Кешбэк суммаси харид қилинган ойдан кейинги ойнинг 20-кунига қадар Mastercard картангизга ўтказилади.
Харидларингиз учун кешбэк олиш имкониятини қўлдан бой берманг.