Бутун дунё бўйича харидларингизни карта билан тўланг ва картадан, Ўзмиллийбанкнинг сотув курси бўйича, сарфланган ҳар 5 АҚШ доллари/сўм учун 1 бонус милини қўлга киритинг ҳамда картангизнинг бонус ҳисобига ўтказинг;
Йиғилган милларни, UzAirPlusning келишув дастури қоидаларига мувофиқ, авиачипта, хизмат кўрсатиш синфини ошириш ва бошқаларга алмаштиринг;
Совғага бир йиллик суғурта (тиббий ёрдам, бахтсиз ходиса). Чет элга қилинадиган саёҳатнинг умумий давомийлиги – 30 кундан ортиқ эмас;
Visa ҳамкорлари хизматлари учун 5% дан 20% гача чегирмаларга эга бўлинг.
Барча хизматларнинг нархи ҚҚС билан кўрсатилган.
Картани чиқариш:
1) "Ўзмиллийбанк" АЖда иш ҳақи лойиҳаси доирасида хизмат кўрсатиладиган корхона/ташкилотларнинг резидент ва норезидент ходимларига - 170 000 сўм
2) норезидентларга - 2 000 000 сўм