Бошқа муҳим шартлар
Омонат муддатидан олдин омонатга киритилган маблағларни қисман ечиб олиш имкониятининг мавжудлиги
Омонатдаги минимал 500 (беш юз) АҚШ доллари миқдори сақланган ҳолда назарда тутилган.
Омонат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тартиби
Фоизлар маблағлар омонатда сақланган тўлиқ ойлар сони учун тўланади. Тўлиқ бўлмаган ойлар учун фоизлар ҳисобланмайди.
Қўшимча имконият: «PRIME (UZS)» омонатини очиш мижоз томонидан хорижий валютада «PRIME (USD)» омонати аввал очилган тақдирда амалга оширилиши мумкин.
Автоматик узайтириш мавжуд эмас.
Бир мижоз учун очилиши мумкин бўлган омонатларнинг максимал сони — 5 та.
Банк филиалларида очилган омонатлар мобил иловада фақат кўриш учун мавжуд.
Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти мақомига эга бўлмаган норезидентларнинг тўланадиган фоизларидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ 10% миқдорида солиқ ушлаб қолинади.
Банкка омонат қўйишда фоизлар қизиқтирадими?
Омонат калькуляторидан фойдаланинг: Асосий майдонларга маълумотларни киритинг ва омонат бўйича ҳар ойлик фоизларни калькулятор ўзи ҳисоблайди.