1. Мақсадли ипотека омонати субсидия хабарномасига эга фуқаролар томонидан субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати давомида бирламчи уй-жой бозоридан квартира сотиб олиш учун ипотека кредитининг энг кўп миқдори доирасида дастлабки бадални шакллантириш учун очилади. Омонатга дастлабки бадалнинг талабгорнинг ўз маблағи ва қонунчиликда такикланмаган бошка маблағлар ҳисобидан шакиллантирилади.
2. Омонатчи ўзининг омонатидаги маблағларини муддатидан олдин 12 ой тўлмасдан банкдан талаб қилиб олганида (банк билан тузилган ипотека кредит шартномасига асосан қурилиш (подрат) ташкилотига ўтказиб бериш ҳолатлари бундан мустасно) омонат шартномаси бекор қилинади ва ушбу омонатга фоиз тўлиқ сақланган кунлар учун тўлаб берилади.
Банкка омонат қўйишда фоизлар қизиқтирадими?
Омонат калькуляторидан фойдаланинг: Асосий майдонларга маълумотларни киритинг ва омонат бўйича ҳар ойлик фоизларни калькулятор ўзи ҳисоблайди.