Ушбу омонат вояга етмаган болалар учун бўлиб, боланинг тугъилганлик ҳақида гувоҳномаси тақдим этилган ҳолда очилади ва пул кўчириш ёъли орқали ҳам амалга ошириш мумкин. Бунда пул кўчириш сифатида боланинг ота-онаси, қариндошлари, ихтиёрий ҳомий фуқаро ёки корхона ва ташкилот қатнашиш мумкин. Қабул қилинган омонатнинг келишилган муддати тугагандан сўнг, бола вояга етганлиги тўғрисида ҳужжат (паспорт)ни олгандан кейин маблагъларни фоизлар билан биргаликда олиши мумкин. Пул маблағлари тўлиғича қайтариб олинса фоизлар тўлаб берилмайди ҳамда тўланган фоизлар қайтарилади.
Қўшимча шартлар
Омонатларингизни 100% қайтариш кафолатланади!
Ўзбекистон Республикасида Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди банк тизими барқарорлигини таъминлайди ҳамда аҳоли омонатларини қайтариб берилишини кафолатлайди.
"Мavrid" иловаси орқали ҳам мазкур депозитларни онлайн тарзда очишингиз мумкин.
Омонатни ҳисоблаш
Банкка омонат қўйишда фоизлар қизиқтирадими?
Омонат калькуляторидан фойдаланинг: Асосий майдонларга маълумотларни киритинг ва омонат бўйича ҳар ойлик фоизларни калькулятор ўзи ҳисоблайди.
3. Омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси (агар омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси дифференциаллашган ёки омонатни расмийлаштириш усулига боғлиқ бўлса, ҳар бири алоҳида кўрсатилади)
14% (+1%)
4. Омонат бўйича ҳисобланган фоизларни капитализацияси мавжудлиги (ҳисобланган фоизни асосий маблағга қўшиб қайта фоиз ҳисоблаш)
мавжуд эмас
5. Омонатнинг муддати
1-16 йилгача
6. Омонатга қўйиладиган маблағнинг энг кам миқдори (агар мавжуд бўлса)
100 000 сўм
7. Омонат бўйича фоизларни тўлаш даврийлиги
ойларда
8. Омонатни расмийлаштириш усули (онлайн ёки банкка ташриф буюриш орқали)
банк офиси / мобил илова
9. Қўшимча маблағ киритиш имконияти
мавжуд
10. Автоузайтириш (омонат муддати тугаганда омонат муддатини банк томонидан бир томонлама узайтириш)
2. Омонат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тартиби
Агар омонат шартномаси тузилгандан сўнг:
- 1 йилгача муддат ичида тўлиқ қайтариб олинса – фоизлар тўланмайди;
- 1 йилдан 16 йилгача муддат ичида тўлиқ қайтариб олинса - йиллик 14% (мобил иловада - йиллик 15%) тўлаб берилади.
Омонат қўйишга рози бўлишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқинг!
Сиз омонатнинг шартлари, даромадлар ва омонат бўйича ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида, шунингдек ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз, Сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан банкдан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз.
Агар Сизда шикоятлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз мурожаатингизни (Алоқа телефон рақами: +998 71 207-46-52, Ишонч телефони: 1285, +998 55 503-63-63) рақамли телефонга ёки (100047, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси 4-уй) манзилга ёки (office@mikrokreditbank.uz) электрон манзилга жўнатишингиз мумкин.
АХБОРОТ ВАРАҚАСИНИНГ ТЎҒРИЛИГИ ВА ҲАҚИҚИЙЛИГИ ТАСДИҚЛАНАДИ.
______________________________________________ (банк мутахассисининг Ф.И.Ш. ва лавозими)
______________________ тўлдирилган сана
* Мазкур варақа омонат шартномаси ёки омонат олиш учун буюртманома ўрнини босмайди, аксинча турли банкларнинг омонат шартларини таққослашга ва керакли танловни амалга оширишга ёрдам беради.