Паспорт ёки ID-карта;
Агар расмий даромад ҳақидаги маълумотни электрон тарзда олиш имконияти мавжуд бўлмаса, охирги 6 ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумотнома;
Агар қарз олувчи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса — якка тартибдаги тадбиркор гувоҳномаси;
Қарз олувчи ва сотувчи ўртасида тузилган дастлабки олди-сотди шартномаси;
Таъминотга оид ҳужжатлар. Агар кредит таъминоти сифатида бошқа кўчар ёки кўчмас мулк гарови тақдим этиладиган бўлса, гаровга қўйилиши кўзда тутилган мулкни E-baholash тизими орқали баҳолаш ҳисоботи ва бошқалар;
Иккиламчи бозордан сотиб олинаётган автотранспорт воситасини дастлабки кўздан кечириш далолатномаси ва махсус лицензияга эга бўлган мустақил баҳоловчи томонидан баҳоланган ҳисоботи.
Chetdan import qilingan, avtosalonlarda mavjud birlamchi bozordan (yoqilgʻi turi benzin, dizel, elektromobil hamda gibrid) va ikkilamchi bozordan (yoqilgʻi turi benzin) avtotransport vositalarini sotib olish uchun ajratiladi.
БҲМнинг (базавий ҳисоблаш миқдорининг) 2 000 бараваридан ошмаган миқдорда.
Бирламчи бозор учун — 60 ойгача;
Иккиламчи бозор учун — 48 ойгача.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.