Labo автотранспортини сотиб олиш учун:
Onix автотранспортини сотиб олиш учун:
Tracker автотранспортини сотиб олиш учун:
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Паспорт ёки ID карта;
Агар қарз олувчи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса якка тартибдаги тадбиркор гувоҳномаси;
Қарз олувчи ва сотувчи ўртасида тузилган дастлабки олди-сотди шартномаси;
Таъминотга оид ҳужжатлар;
Қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи, кафил шахс) шартнома тузилиш вақтида 18 ёшга тўлган, 65 ёшдан ошмаган, доимий яшаш жойи ҳамда расмий ойлик даромад манбаига ёки ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисида гувоҳномага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Агар фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлиги, фермер хўжалиги мавжудлиги ёки мижоз нафақа ёшида бўлганлиги сабабли, ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш имкони бўлмаган тақдирда ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисида гувоҳнома талаб қилинмайди.
Бирламчи бозордан ишлаб чиқарилган йилини қўшиб ҳисоблаганда 2 йилдан ошмаган янги автотранспорт воситаларини сотиб олиш;
Гаровга қўйилаётган мулк барча хавфлардан суғурта қилиниши шарт. Суғурта полиси кредит даврининг бутун даврини қамраб олиши лозим;
Ушбу автокредит фақатгина «UzAuto Motors» АЖ ва унинг диллерларидан (автосалонларидан) автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун ажратилади;
Мазкур паспортнинг иловасида кўрсатилган шартларда автокредит маблағлари ажратиб борилади.
БҲМнинг (базавий ҳисоблаш миқдорининг) 2 000 бараваридан ошмаган миқдорда.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.