Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 674
  • Янгиланган сана: 1 Jul 2022, 15:41

Автокредит

  • 673
  • Янгиланган сана: 1 Jul 2022, 15:41
  • 24%
    Фоиз ставкаси
  • 450 млн сўм
    Энг кам миқдори
  • 36 oйгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 30%
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Имтиёз даврининг муддати: -
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 125%
Фоиз ставкалари

1-12 ой - 22%;

13-24 ой - 23%;

25-36 ой - 24%;

Ҳужжатлар
Aриза берувчининг ва биргаликда қарз олувчининг паспортининг асл нусхаси;
Автотранспорт воситасини олди-сотди шартномаси.
Талаблар
Кредитлар фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган транспорт воситаларини сотиб олиш учун, уларни ишлаб чиқарувчи/реализация қилувчи ташкилотларга пул ўтказиш йўли билан, Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ажратилади.

Мижоз томонидан олдиндан тўланган дастлабки бадал (бўнак) транспорт воситаси сотиб олишдаги мижознинг улуши ҳисобланади. Дастлабки бадал миқдори сотиб олинадиган транспорт воситаси қийматининг камида 30 (Ўттиз) фоизини ташкил қилади.

Банк томонидан жисмоний шахсларга транспорт воситасини сотиб олиш учун ажратиладиган кредит маблағининг энг юқори миқдори кредит расмийлаштириш кундаги Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1500 (Бир минг беш юз) бараваридан ошмаган миқдорда белгиланади.

Кредит 3 (уч) йилгача бўлган муддатга ажратилади.
Қўшимча шартлар
Банк гаров таъминоти сифатида, сотиб олинадиган автотранспорт воситасининг қийматидан кам бўлмаган бошқа транспорт воситасини ёки кўчмас мулкни гаров сифатида қабул қилиши мумкин.

Транспорт воситаси сотиб олинганидан сўнг гаровга қўйилиши назарда тутилган ҳолларда, автотранспорт воситаси сотиб олингунга қадар кредитнинг вақтинчалик таъминоти сифатида бошқа мол-мулк гарови қабул қилиниши мумкин.

Транспорт воситаси таъминоти қиймати талаб миқдорига етмаган тақдирда, Банк қўшимча таъминот (бошқа транспорт воситаси ёки кўчмас мулк гарови, жисмоний шахслар кафиллиги, кредит қайтмаслик хатарини суғурта қилиш полиси) талаб қилиши мумкин.
Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ziraat Bank Uzbekistan
Лицензия рақами: 1, 13.05.1993
Манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 15/АБВ
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 78-150-43-31
СТИР: 201178469
Сайт: www.ziraatbank.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар