Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 628
  • Янгиланган сана: 29 Jun 2026, 11:10

Ҳамкор ипотека

  • 629
  • Янгиланган сана: 29 Jun 2026, 11:10
  • 18% дан
    Фоиз ставкаси
  • 330 млн сўм
    Энг кам миқдори
  • 20 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 20%
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: Дифференсиал график бўйича 6 ойгача (мижоз хоҳишига кўра)
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): -
  • Сўндириш усули: Дифференциал / Аннуитет
  • Таъминот тури: мулкни гаровга қўйиш (сотиб олинаётган уй-жой) / учинчи шахсларнинг кафиллиги
Фоиз ставкалари

Йиллик фоиз ставкаси

Уй-жой фойдаланишга топширилиб, кредит ҳисобига сотиб олинган хонадон белгиланган тартибда гаровга қўйилгандан сўнг:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси + 4%;

банкнинг ўз ҳамда жалб қилинган маблағлари ҳисобидан — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси + 13%.

Ҳужжатлар

Асосий қарз олувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат. Қарз олувчи ҳужжатни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рақамли шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Қарз олувчи ҳарбий хизматчи бўлган тақдирда, унинг ҳарбий гувоҳномаси визуал идентификациядан ўтказилган ҳолда паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатидан нусха олинади.

Даромадлари тўғрисидаги маълумотлар ёки электрон маълумотлар. Ушбу маълумотлар банкнинг электрон дастури орқали ҳам олиниши мумкин.

Улуш киритиш асосида қурилишда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома.

Кредит таъминотига доир ҳужжатлар.

Қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.

Биргаликда қарз олувчилар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат. Биргаликда қарз олувчи ҳужжатни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рақамли шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Биргаликда қарз олувчи ҳарбий хизматчи бўлган тақдирда, унинг ҳарбий гувоҳномаси визуал идентификациядан ўтказилган ҳолда паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатидан нусха олинади.

Даромадлари тўғрисидаги маълумотлар ёки электрон маълумотлар. Ушбу маълумотлар банкнинг электрон дастури орқали ҳам олиниши мумкин.

Қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.

Кафиллар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат. Ҳужжат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рақамли шаклда тақдим этилиши мумкин.

Кафил ҳарбий хизматчи бўлган тақдирда, унинг ҳарбий гувоҳномаси визуал идентификациядан ўтказилган ҳолда паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатидан нусха олинади.

Даромадлари тўғрисидаги маълумотлар ёки электрон маълумотлар. Ушбу маълумотлар банкнинг электрон дастури орқали ҳам олиниши мумкин.

Қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.

Ҳужжатлар асл нусхада ва/ёки тасдиқланган нусхада тақдим этилади. Айрим маълумотлар банк тизимлари орқали электрон тарзда текширилиши мумкин.

Талаблар
Асосий қарз олувчига қўйиладиган талаблар

Ипотека кредити олиш учун мурожаат қилган кунда қарз олувчи 18 ёшга тўлган бўлиши, кредитни охирги сўндириш вақтида эса 60 ёшдан ошмаган бўлиши керак.

Қарз олувчи доимий иш жойига, шунингдек ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши керак.

Биргаликда қарз олувчиларга қўйиладиган талаблар

Биргаликда қарз олувчилар сони — 3 нафаргача.

Ипотека кредити олиш учун мурожаат қилган кунда биргаликда қарз олувчи 18 ёшга тўлган бўлиши, кредитни охирги сўндириш вақтида эса 60 ёшдан ошмаган бўлиши керак.

Биргаликда қарз олувчи доимий иш жойига, шунингдек ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши керак.

Кафилларга қўйиладиган талаблар

Кафил Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши керак.

Ипотека кредити олиш учун мурожаат қилинган кунда кафил 18 ёшга тўлган бўлиши, кредитни охирги сўндириш вақтида эса 60 ёшдан ошмаган бўлиши керак.

Кафил доимий иш жойига, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши керак. Ушбу даромадлар кредит бўйича ҳар ойлик тўловларни қоплаш учун етарли бўлиши лозим.

Кафилнинг амалдаги кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги керак.

Қўшимча шартлар

Кредит мақсади

Кўп хонадонли уй-жойлар қурилишида улуш киритиш асосида иштирок этишни молиялаштириш. Кредит банк билан улуш киритиш асосида уй-жойлар қурилишини молиялаштириш бўйича бош келишув тузилган объектлар учун ажратилади.

Йиллик фоиз ставкаси

Уй-жой фойдаланишга топширилиб, кредит ҳисобига сотиб олинган хонадон белгиланган тартибда гаровга қўйилгандан сўнг:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси + 4%;

банкнинг ўз ҳамда жалб қилинган маблағлари ҳисобидан — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси + 13%.

Кредитнинг энг кўп миқдори

1 млрд сўмгача.

Уй-жой фойдаланишга топширилиб, белгиланган тартибда гаров сифатида расмийлаштирилгандан сўнг кредит Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ресурслари ҳамда банкнинг ўз ва жалб қилинган маблағлари ҳисобидан қайта молиялаштирилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан — Тошкент шаҳри учун 420 млн сўмгача;

қолган қисми, кредитнинг энг кўп миқдоридан ошмаган ҳолда, банкнинг ўз ҳамда жалб қилинган маблағлари ҳисобидан.

Бошланғич бадал

Хонадон қийматининг камида 20 фоизи.

Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар учун — камида 35 фоиз.

Максимал имтиёзли давр

6 ойгача, мижознинг хоҳишига кўра.

Тўлов жадвали

Аннуитет ёки дифференциал.

Кредитнинг максимал муддати

20 йилгача.

Молиялаштириш манбаи

Дастлаб — банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан.

Уй-жой фойдаланишга топширилиб, гаровга қўйилгандан сўнг — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ресурслари ҳамда банкнинг ўз ва жалб қилинган маблағлари ҳисобидан.

Кредит таъминоти

Уй-жой фойдаланишга топширилгунга қадар:

қарз олувчи ва қурувчи ташкилот ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси асосида талаб қилиш ҳуқуқи гарови;

кўп қаватли турар жойни қурувчи юридик шахснинг кафиллиги — камида 125%, алоқадор шахслар учун камида 130% миқдорида;

юридик шахс депозит маблағлари — уй-жой қийматининг камида 20 фоизи миқдорида;

қарз олувчи томонидан бошқа мол-мулк гарови тақдим этилиши мумкин. Бунда кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи 80 фоиздан ошмаслиги лозим.

Уй-жой фойдаланишга топширилгандан сўнг:

сотиб олинаётган хонадон гарови;

кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи 80 фоиздан ошмаслиги лозим.

Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ресурслари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар бўйича:

кредит миқдорининг уй қийматига нисбати — 75 фоизгача;

кредитнинг гаров билан таъминланганлиги — камида 133%.

Қўшимча шартлар

Ипотека фақат банк билан бош келишув тузилган объектлар учун тақдим этилади.

Мижоз бошқа кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликка эга бўлмаслиги лозим.

Қарз олувчи дастур доирасида ажратиладиган ипотека кредитларидан биринчи маротаба фойдаланаётган бўлиши лозим.

Кредит тўлиқ сўндириладиган санада қарз олувчининг ёши 60 ёшдан ошмаган бўлиши лозим.

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ўзсаноатқурилишбанк
Лицензия рақами: 17, 25.06.1991
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-43-43, 78-120-45-01
СТИР: 200833707
E-MAIL: info@sqb.uz
Сайт: www.sqb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар