Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 99
  • Янгиланган сана: 22 Oct 2026, 11:58

«Истиқлол» онлайн микроқарзи

  • 100
  • Янгиланган сана: 22 Oct 2026, 11:58
  • 21 % дан
    Фоиз ставкаси
  • 2 млн сўм
    Энг кам миқдори
  • 3 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал: -
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Имтиёз даврининг муддати: -
  • Ажратиш шакли: банк картасига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси: 130 %
  • Сўндириш усули: Дифференциал / Аннуитет
  • Таъминот тури: гаров / учинчи шахсларнинг кафиллиги / суғурта полиси
  • Расмийлаштириш усули: мобил илова
Фоиз ставкалари

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги ва банк ташкил этилганининг 104 йиллиги муносабати билан «Янгича онлайн микроқарз» маҳсулоти доирасидаги махсус таклиф.

Расмий даромадга эга фуқаролар учун

21% йиллик ставка
Микроқарз муддати — 6 ойгача.

22% йиллик ставка
Микроқарз муддати — 12 ойгача.

23% йиллик ставка
Микроқарз муддати — 24 ойгача.

24% йиллик ставка
Микроқарз муддати — 36 ойгача.

Бошқа шартлар амалдаги «Янгича онлайн микроқарз» маҳсулоти шартларига мувофиқ белгиланади.

Ҳужжатлар

SQB Mobile мобил иловаси орқали ариза топшириш учун ҳужжатлар талаб этилмайди.

Жисмоний шахс кафиллиги ёки мол-мулк гарови танланган тақдирда, таъминотни расмийлаштириш учун мижоз танланган банк бўлинмасига мурожаат қилиши лозим.

Талаблар

SQB Mobile иловаси орқали онлайн расмийлаштирилганда

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
  • микрозайм олиш учун мурожаат қилинган санада ёши 18 ёшдан 65 ёшгача бўлиши;
  • доимий иш ҳақи ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромад манбаига эга бўлиши. Ушбу даромад микрозайм бўйича фоизлар ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ой тўлаш учун етарли бўлиши лозим;
  • ўртача ойлик даромадни аниқлашда иш ҳақи, пенсия миқдори ва фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилади;
  • иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар меҳнат таътили даври бундан мустасно, 6 узлуксиз ойни қамраб олиши лозим;
  • қарз олувчининг даромадлари солиқлар чегириб ташланганидан кейин ҳисобга олинади;
  • қарз олувчининг даромадларини аниқлаш имкони бўлмаса, мазкур маҳсулот бўйича микрозайм ажратилмайди;
  • аввал олинган кредитлар ва берилган кафилликлар бўйича қарздорлик мавжуд бўлишига йўл қўйилади, бунда мижознинг тўловга қобилияти текширилади;
  • жорий муддати ўтган қарздорликка йўл қўйилмайди;
  • охирги 24 ойда ажратилган кредитлар ва микрозаймлар бўйича кредит тарихи ўрганилади;
  • агар охирги 24 ой давомида қарз олувчининг аввал тўлиқ сўндирилган ёки амалдаги кредитлари ва микрозаймлари бўйича 90 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик юзага келган бўлса, микрозайм ажратиш рад этилади;
  • қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги лозим.
Қўшимча шартлар


Микроқарзнинг мақсади

Ҳар қандай мақсадлар учун.

Микроқарз миқдори

2 млн сўмдан 100 млн сўмгача.

Қарз олувчининг бошқа кредит ташкилотларидаги барча микроқарзлари қолдиғи ҳисобга олинганда, микроқарзларнинг умумий миқдори 100 млн сўмдан ошмаслиги лозим.

Микроқарз муддати

36 ойгача.

Микроқарз валютаси

Миллий валюта — сўм.

Фоиз ставкаси тури

Қатъий белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси ўзгарганда микроқарз бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

Тўлов жадвали

Аннуитет ёки дифференциал.

Тўловлар даврийлиги

Ҳар ойда.

Имтиёзли давр

Кўзда тутилмаган.

Микроқарз таъминоти

  • кредитни қайтармаслик хавфидан суғурталаш полиси;

  • учинчи шахс кафиллиги;

  • мол-мулк гарови.

Учинчи шахс кафиллиги ёки мол-мулк гарови танланган ҳамда скорингдан муваффақиятли ўтилган тақдирда, таъминот банк бўлинмасида расмийлаштирилади.

Таъминот миқдори

Микроқарз миқдорининг камида 130 фоизи.

Суғурта полисининг муддати

Суғурта шартномаси ва суғурта полиси микроқарзнинг бутун муддати учун расмийлаштирилади.

Микроқарзни расмийлаштириш

Микроқарз ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолда, SQB Mobile мобил иловаси орқали масофадан расмийлаштирилади.

Учинчи шахс кафиллиги ёки мол-мулк гарови танланган тақдирда, таъминотни расмийлаштириш учун мижоз танланган банк бўлинмасига мурожаат қилиши лозим.

Микроқарзни ажратиш шакли

Маблағлар қарз олувчининг SQB Mobile мобил иловаси орқали бошқариладиган ҳисобварағига ёки «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБда очилган банк картасига ўтказилади.

Суғурта мукофотини тўлаш

  • мижознинг мобил иловадаги аккаунтига бириктирилган картасидан;

  • кредит маблағлари ҳисобидан суғурта компаниясининг ҳисобварағига ўтказиш орқали.

Гаров сифатида қабул қилинадиган мол-мулк

  • ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 5 йилдан ошмаган автотранспорт воситаси;

  • кўчмас мулк;

  • микроқарз 12 ойгача бўлган муддатга расмийлаштирилганда, доимий рўйхатда турувчи шахслар мавжуд бўлмаган турар жой гаров сифатида қабул қилиниши мумкин;

  • гаровга қўйиладиган мол-мулкка нисбатан тақиқ ёки хатлов қўйилмаган бўлиши лозим.

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ўзсаноатқурилишбанк
Лицензия рақами: 17, 25.06.1991
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-43-43, 78-120-45-01
СТИР: 200833707
E-MAIL: info@sqb.uz
Сайт: www.sqb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар