Йиллик 23%. Бунда кредит маблағининг 19 фоиздан ошган, бироқ 4 фоизлик банддан ошмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан 5 йил муддат давомида компенсация қилинади.
● Ариза;
● Мижознинг (биргаликда қарз олувчи, кафил – жисмоний шахс) шахсни тасдиқловчи ҳужжатининг асл нусхаси (банк ходими шахсни тасдиқловчиҳужжатининг аслидан нусха олади);
● Кредит таъминоти ҳужжатлари;
● Таъмирланаётган уй-жой бўйича егалик қилиш ҳуқуқини ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
|
№ |
Кўрсаткичлар |
Асосий шартлар |
|
1 |
Кредит мақсади |
Якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уй-жойдаги хонадонни таъмирлаш учун. Бунда, кредит маблағи турар жой биноларининг энергия харажатларини камайтириш мақсадида, шу жумладан, қуёш панеллари, гелиоколлекторлар ва иссиқлик насослари (ҳаво, сув ва геотермал) ўрнатиш, девор ва томни изоляция қилиш, дераза ва эшикларнинг иссиқлик йўқотишлари ва ўтказувчанлигини камайтирувчи турларини ўрнатиш ҳамда қозон ва ҳаво совитиш-иситиш (кондиционер) тизимларини энергия тежамкор турларига алмаштириш ёки янгидан ўрнатиш учун ажратилади. |
|
2 |
Кредит муддати |
7 йилдан кўп бўлмаган муддатга. |
|
3 |
Кредит миқдори |
Тошкент шаҳрида* - 350 млн. сўмдан ошмаган миқдорда. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда - 250 млн. сўмдан ошмаган миқдорда.
*изоҳ: Янги Тошкент ҳудуди учун Тошкент шаҳри учун белгиланган миқдорлар амал қилади. |
|
4 |
Бошланғич бадал |
Бошланғич бадал талаб қилинмайди. |
|
5 |
Кредит фоизи |
Йиллик 23%. Бунда кредит маблағининг 19 фоиздан ошган, бироқ 4 фоизлик банддан ошмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан 5 йил муддат давомида компенсация қилинади. |
|
6 |
Кимларга ажратилади |
Кредит ҳисобига таъмирланаётган уй-жойда доимий рўйхатда турадиган ва ушбу уйнинг эгаси бўлган жисмоний шахсларга ёки уй эгасининг яқин қариндоши (ота-она, ака-ука, опа-сингил, турмуш ўртоғи, фарзандлари, келини, куёви) бўлган ва ушбу уй-жойда доимий рўйхатда турадиган бошқа жисмоний шахсларга ажратилади. |
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.