Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 8
  • Янгиланган сана: 31 Jul 2026, 16:15

"Яшил таъмир" ипотека кредити

  • 9
  • Янгиланган сана: 31 Jul 2026, 16:15
  • 23%
    Фоиз ставкаси
  • 5 000 000 сўм
    Энг кам миқдори
  • 7 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): Талаб қилинмайди
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Имтиёз даврининг муддати: имтиёзли
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): -
  • Сўндириш усули: Дифференциал / Аннуитет
  • Таъминот тури: мулкни гаровга қўйиш (сотиб олинаётган уй-жой)
Фоиз ставкалари

Йиллик 23%. Бунда кредит маблағининг 19 фоиздан ошган, бироқ 4 фоизлик банддан ошмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан 5 йил муддат давомида компенсация қилинади.

Ҳужжатлар

●     Ариза;   

●     Мижознинг (биргаликда қарз олувчи, кафил – жисмоний шахс) шахсни тасдиқловчи ҳужжатининг асл нусхаси (банк ходими шахсни тасдиқловчиҳужжатининг аслидан нусха олади);

●     Кредит таъминоти ҳужжатлари;

●     Таъмирланаётган уй-жой бўйича егалик қилиш ҳуқуқини ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;



Талаблар
Қарз олувчи: 18 ёшга тўлган ва 65 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга Қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар, жисмоний шахс бўлган кафил шахс)нинг даромадлари тўғрисидаги маълумот банк томонидан ташқи манбалардан онлайн тарзда ўрганилади. Даромадлари тўгрисидаги маълумотларни ташқи манбалардан онлайн тарзда ўрганишнинг имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда Қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар, жисмоний шахс бўлган кафил шахс) томонидан даромадлари тўгрисида маълумотнома тақдим қилинади.
Қўшимча шартлар

Кўрсаткичлар

 

Асосий шартлар

1

Кредит мақсади

Якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уй-жойдаги хонадонни таъмирлаш учун.

Бунда, кредит маблағи турар жой биноларининг энергия харажатларини камайтириш мақсадида, шу жумладан, қуёш панеллари, гелиоколлекторлар ва иссиқлик насослари (ҳаво, сув ва геотермал) ўрнатиш, девор ва томни изоляция қилиш, дераза ва эшикларнинг иссиқлик йўқотишлари ва ўтказувчанлигини камайтирувчи турларини ўрнатиш ҳамда қозон ва ҳаво совитиш-иситиш (кондиционер) тизимларини энергия тежамкор турларига алмаштириш ёки янгидан ўрнатиш учун ажратилади.

2

Кредит муддати

7 йилдан кўп бўлмаган муддатга.

3

Кредит миқдори

Тошкент шаҳрида* - 350 млн. сўмдан ошмаган миқдорда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда - 250 млн. сўмдан ошмаган миқдорда.

 

*изоҳ: Янги Тошкент ҳудуди учун Тошкент шаҳри учун белгиланган миқдорлар амал қилади.

4

Бошланғич бадал

Бошланғич бадал талаб қилинмайди.

5

Кредит фоизи

Йиллик 23%.

Бунда кредит маблағининг 19 фоиздан ошган, бироқ 4 фоизлик банддан ошмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан 5 йил муддат давомида компенсация қилинади.

6

Кимларга ажратилади

Кредит ҳисобига таъмирланаётган уй-жойда доимий рўйхатда турадиган ва ушбу уйнинг эгаси бўлган жисмоний шахсларга ёки уй эгасининг яқин қариндоши (ота-она, ака-ука, опа-сингил, турмуш ўртоғи, фарзандлари, келини, куёви) бўлган ва ушбу уй-жойда доимий рўйхатда турадиган бошқа жисмоний шахсларга ажратилади.


Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Алоқабанк
Лицензия рақами: 48, 22.03.1995
Манзил: -
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-65-65
СТИР: 200829053
Сайт: www.aloqabank.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар