|
№ |
Кўрсаткичлар |
Асосий шартлар |
|
1 |
Кредит мақсади |
Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган барча олий ва профессионал таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат олий ва профессионал таълим ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий олий ва профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари)да ва қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавр, магистратура ва ординатуранинг ҳар қандай таълим шаклларида таҳсил олиш учун тўлов-контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт суммасини тўлаш мақсадида. |
|
2 |
Кредит муддати |
60 (олтмиш) ойдан ошмаган муддатга (имтиёзли даврсиз). |
|
3 |
Кредит фоизи |
Йиллик 25% |
|
4 |
Кредит миқдори |
100,0 (бир юз) млн. сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ кредит миқдори тўлов-контакт асосида ўқиш ҳақидаги шартномада кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасидан ошмаслиги лозим. |
|
5 |
Кредит таъминоти |
Учинчи шахс кафиллиги. |
|
6 |
Ажратиш шакли |
Таълим ташкилотининг ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан. |
|
7 |
Қайтариш усули |
Аннуитет ёки Дифференциал. |
|
8 |
Кимларга ажратилади |
Тўлов-контракт шартномаси асосида ўқишга тавсия этилган ёки таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларга ажратилади. |
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.