Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 5
  • Янгиланган сана: 21 Sep 2026, 17:57

«Балансдаги турар жой» ипотекаси

  • 1
  • Янгиланган сана: 21 Sep 2026, 17:57
  • 14 %
    Фоиз ставкаси
  • Белгиланмаган.
    Энг кам миқдори
  • 15 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): Сотиб олинадиган уй-жой қийматининг камида 20 фоизи.
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: Дифференциал график бўйича 12 ойгача (мижоз хоҳишига кўра)
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 125 %dan
  • Сўндириш усули: Дифференциал / Аннуитет
  • Таъминот тури: мулкни гаровга қўйиш (сотиб олинаётган уй-жой)
Фоиз ставкалари

Фоиз ставкаси

Йиллик 14%.

Фоиз ставкаси тури

Қатъий белгиланган.

Ҳужжатлар


Қарз олувчи учун

  1. шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси — ҳужжатни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рақамли шаклда тақдим этишга рухсат этилади;
  2. даромадлар тўғрисидаги маълумотлар ёки даромадлар ҳақидаги электрон маълумотлар — Банк томонидан тегишли ахборот тизими орқали олиниши мумкин;
  3. зарур ҳолларда — давлат солиқ хизмати органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги маълумотнома;
  4. аукционда ғолиб бўлганлик ва тегишли тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки маълумотнома;
  5. Банк билан тузилган турар жой объектининг олди-сотди шартномаси;
  6. турар жой объектига оид кадастр ҳужжатлари ва мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  7. кредит таъминотига оид ҳужжатлар.

Ҳарбий хизматчи ҳарбий гувоҳномани тақдим этган тақдирда, қўшимча равишда паспорт нусхаси талаб этилади.

Биргаликда қарз олувчи учун

  1. шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси — ҳужжатни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рақамли шаклда тақдим этишга рухсат этилади;
  2. даромадлар тўғрисидаги маълумотлар ёки даромадлар ҳақидаги электрон маълумотлар — Банк томонидан тегишли ахборот тизими орқали олиниши мумкин.

Аризани кўриб чиқиш жараёнида Банк қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.

Талаблар

Асосий қарз олувчи

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

  • мурожаат қилинган санада 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган бўлиши;

  • доимий иш жойи, тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромади, ўзини ўзи банд қилган шахс мақоми ёки қонунчиликда тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши. Даромад фоизлар ва асосий қарзни ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлиши лозим;

  • амалдаги кредитлар, микроқарзлар, микрокредитлар, лизинг ва бошқа мажбуриятлар бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;

  • турар жой объекти қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги бошланғич бадални шакллантириш учун маблағга эга бўлиши;

  • қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги;

  • янги кредит бўйича тўлов қобилияти сақланиб қолган тақдирда, амалдаги кредитлар ва илгари тақдим этилган кафилликлар мавжуд бўлишига йўл қўйилади;

  • кредитлар, микрокредитлар ва микроқарзлар бўйича кредит тарихи охирги 24 ой учун ўрганилади;

  • илгари тўлиқ сўндирилган ёки амалдаги кредитлар бўйича охирги 24 ой давомида 90 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорликнинг камида битта ҳолати аниқланса, кредит ажратилмайди.

Даромадни тасдиқлаш

Ўртача ойлик даромадни ҳисоблашда қуйидагилар ҳисобга олинади:

  • меҳнат таътили даври бундан мустасно, узлуксиз 6 ой учун ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар;

  • пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотлар;

  • фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотлар;

  • тўланган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация;

  • узлуксиз 6 ой давомида банк ҳисобварақларига, шу жумладан банк карталарига келиб тушган маблағлар;

  • ўзини ўзи банд қилган шахснинг тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадлари тўғрисидаги маълумотлар;

  • қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тасдиқланган даромадлар.

Даромадлар солиқлар чегириб ташланганидан кейин ҳисобга олинади.

Мавсумий ишларни бажарувчи қарз олувчилар учун охирги 6 ой давомида кетма-кет камида 3 ойда олинган даромадларни ҳисобга олишга йўл қўйилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахснинг тадбиркорлик фаолиятидан олган даромади биргаликда қарз олувчининг даромадини ҳисоблашда инобатга олинмайди.

Биргаликда қарз олувчилар

5 нафаргача биргаликда қарз олувчини жалб қилишга рухсат этилади.

  • биргаликда қарз олувчиларга фуқаролик, ёш, даромад, қарз юки ҳамда жорий муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги бўйича талаблар қўлланилади;

  • биргаликда қарз олувчиларнинг кредитлар, микрокредитлар ва микроқарзлар бўйича кредит тарихи охирги 24 ой учун ўрганилади;

  • биргаликда қарз олувчиларнинг даромадлари ҳужжатлар ёки электрон маълумотлар билан тасдиқланган бўлиши лозим;

  • ўзини ўзи банд қилган шахснинг тадбиркорлик фаолиятидан олган даромади биргаликда қарз олувчининг даромади сифатида инобатга олинмайди.

Қўшимча шартлар


Кредит мақсади

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ балансидаги турар жой объектларини аукцион орқали сотиб олиш.

Валюта

Миллий валюта — сўм.

Кредитнинг максимал миқдори

1,5 млрд сўмгача.

Бошланғич бадал

Сотиб олинадиган уй-жой қийматининг камида 20 фоизи.

Кредит муддати

15 йилгача.

Фоиз ставкаси

Йиллик 14%.

Фоиз ставкаси тури

Қатъий белгиланган.

Имтиёзли давр

Дифференциал тўлов жадвали танланганда — 12 ойгача.

Тўлов жадвали

Аннуитет ёки дифференциал.

Уй-жойни сотиб олиш тартиби

Турар жой объекти аукцион орқали сотиб олинади. Кредит маблағлари аукцион якунлари бўйича Банк билан тузилган олди-сотди шартномасига мувофиқ ўтказилади.

Кредит таъминоти

Кредит маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган турар жой объекти Банкка гаровга қўйилади.

  • кредит миқдорининг гаров қийматига нисбати (LTV) — 80 фоиздан ошмаслиги лозим;

  • таъминот қиймати — кредит миқдорининг камида 125 фоизи;

  • Банкка алоқадор шахслар учун — кредит миқдорининг камида 130 фоизи.

Банкка алоқадор шахсларга ажратиладиган кредитлар бўйича таъминотнинг етишмаган қисми учун кредитни қайтармаслик хавфидан суғурталаш полиси тақдим этилиши мумкин.

Гаровни суғурталаш

Суғурта шартномаси ва суғурта полиси кредитнинг бутун муддати учун расмийлаштирилади.

Қўшимча шартлар

  • кредит Банк балансидаги турар жой объектларини аукцион орқали сотиб олиш учун ажратилади;

  • андеррайтернинг ижобий қароридан сўнг бошланғич бадал миллий валютадаги «Kafolat-3» жамғарма омонатига жойлаштирилади;

  • кредит бошланғич бадал Банк ҳисобварағига ўтказилгандан сўнг ажратилади;

  • қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги лозим.

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ўзсаноатқурилишбанк
Лицензия рақами: 17, 25.06.1991
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-43-43, 78-120-45-01
СТИР: 200833707
E-MAIL: info@sqb.uz
Сайт: www.sqb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар