Йиллик 14%.
Қатъий белгиланган.
Ҳарбий хизматчи ҳарбий гувоҳномани тақдим этган тақдирда, қўшимча равишда паспорт нусхаси талаб этилади.
Аризани кўриб чиқиш жараёнида Банк қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
мурожаат қилинган санада 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган бўлиши;
доимий иш жойи, тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромади, ўзини ўзи банд қилган шахс мақоми ёки қонунчиликда тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши. Даромад фоизлар ва асосий қарзни ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлиши лозим;
амалдаги кредитлар, микроқарзлар, микрокредитлар, лизинг ва бошқа мажбуриятлар бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
турар жой объекти қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги бошланғич бадални шакллантириш учун маблағга эга бўлиши;
қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги;
янги кредит бўйича тўлов қобилияти сақланиб қолган тақдирда, амалдаги кредитлар ва илгари тақдим этилган кафилликлар мавжуд бўлишига йўл қўйилади;
кредитлар, микрокредитлар ва микроқарзлар бўйича кредит тарихи охирги 24 ой учун ўрганилади;
илгари тўлиқ сўндирилган ёки амалдаги кредитлар бўйича охирги 24 ой давомида 90 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорликнинг камида битта ҳолати аниқланса, кредит ажратилмайди.
меҳнат таътили даври бундан мустасно, узлуксиз 6 ой учун ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар;
пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотлар;
тўланган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация;
узлуксиз 6 ой давомида банк ҳисобварақларига, шу жумладан банк карталарига келиб тушган маблағлар;
ўзини ўзи банд қилган шахснинг тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадлари тўғрисидаги маълумотлар;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тасдиқланган даромадлар.
Даромадлар солиқлар чегириб ташланганидан кейин ҳисобга олинади.
Мавсумий ишларни бажарувчи қарз олувчилар учун охирги 6 ой давомида кетма-кет камида 3 ойда олинган даромадларни ҳисобга олишга йўл қўйилади.
Ўзини ўзи банд қилган шахснинг тадбиркорлик фаолиятидан олган даромади биргаликда қарз олувчининг даромадини ҳисоблашда инобатга олинмайди.
5 нафаргача биргаликда қарз олувчини жалб қилишга рухсат этилади.
биргаликда қарз олувчиларга фуқаролик, ёш, даромад, қарз юки ҳамда жорий муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги бўйича талаблар қўлланилади;
биргаликда қарз олувчиларнинг кредитлар, микрокредитлар ва микроқарзлар бўйича кредит тарихи охирги 24 ой учун ўрганилади;
биргаликда қарз олувчиларнинг даромадлари ҳужжатлар ёки электрон маълумотлар билан тасдиқланган бўлиши лозим;
ўзини ўзи банд қилган шахснинг тадбиркорлик фаолиятидан олган даромади биргаликда қарз олувчининг даромади сифатида инобатга олинмайди.
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ балансидаги турар жой объектларини аукцион орқали сотиб олиш.
Миллий валюта — сўм.
1,5 млрд сўмгача.
Сотиб олинадиган уй-жой қийматининг камида 20 фоизи.
15 йилгача.
Йиллик 14%.
Қатъий белгиланган.
Дифференциал тўлов жадвали танланганда — 12 ойгача.
Аннуитет ёки дифференциал.
Турар жой объекти аукцион орқали сотиб олинади. Кредит маблағлари аукцион якунлари бўйича Банк билан тузилган олди-сотди шартномасига мувофиқ ўтказилади.
Кредит маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган турар жой объекти Банкка гаровга қўйилади.
кредит миқдорининг гаров қийматига нисбати (LTV) — 80 фоиздан ошмаслиги лозим;
таъминот қиймати — кредит миқдорининг камида 125 фоизи;
Банкка алоқадор шахслар учун — кредит миқдорининг камида 130 фоизи.
Банкка алоқадор шахсларга ажратиладиган кредитлар бўйича таъминотнинг етишмаган қисми учун кредитни қайтармаслик хавфидан суғурталаш полиси тақдим этилиши мумкин.
Суғурта шартномаси ва суғурта полиси кредитнинг бутун муддати учун расмийлаштирилади.
кредит Банк балансидаги турар жой объектларини аукцион орқали сотиб олиш учун ажратилади;
андеррайтернинг ижобий қароридан сўнг бошланғич бадал миллий валютадаги «Kafolat-3» жамғарма омонатига жойлаштирилади;
кредит бошланғич бадал Банк ҳисобварағига ўтказилгандан сўнг ажратилади;
қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги лозим.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.