Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 1
  • Янгиланган сана: 22 Sep 2026, 15:52

Ўзбекча (кирилл): «Chimgan Residence» ипотекаси

  • 2
  • Янгиланган сана: 22 Sep 2026, 15:52
  • 14 % дан бошлаб
    Фоиз ставкаси
  • Белгиланмаган.
    Энг кам миқдори
  • 10 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): Сотиб олинадиган уй-жой қийматининг камида 20 фоизи.
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: Дифференсиал график бўйича 6 ойгача (мижоз хоҳишига кўра)
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 125 %dan
  • Сўндириш усули: Дифференциал / Аннуитет
  • Таъминот тури: мулкни гаровга қўйиш (сотиб олинаётган уй-жой) / суғурта полиси
Фоиз ставкалари

Расмий ёки норасмий даромадга эга жисмоний шахслар учун

  • йиллик 14% — бошланғич бадал кўчмас мулк қийматининг камида 50 фоизини ташкил этганда;

  • йиллик 15% — бошланғич бадал кўчмас мулк қийматининг камида 30 фоизини ташкил этганда;

  • йиллик 16% — бошланғич бадал кўчмас мулк қийматининг камида 20 фоизини ташкил этганда.

Ҳужжатлар


  1. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат — Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рақамли шаклда тақдим этилиши мумкин.

  2. Охирги 6 ойдаги даромадлар тўғрисидаги маълумотлар — Банк томонидан электрон шаклда олиниши мумкин.

  3. Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги маълумотнома — зарур ҳолларда.

  4. «Chimgan Residence» пудрат ташкилоти билан тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномаси.

  5. Кўчмас мулк аукцион орқали сотиб олинганда — аукционда ғолиб бўлганлик ва тегишли тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

  6. Кредит таъминотига оид ҳужжатлар — зарур ҳолларда мустақил баҳоловчи ташкилот ҳисоботи.

Банк қонунчиликка мувофиқ қўшимча ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли.

Талаблар

Асосий қарз олувчи

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

  • ариза топширилган санада 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган бўлиши;

  • ойлик тўловларни амалга ошириш учун етарли даромад манбаига эга бўлиши;

  • жорий муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;

  • қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги;

  • кредит тарихи охирги 24 ой учун ўрганилади. Ушбу даврда 90 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорликнинг 3 та ёки ундан кўп ҳолати аниқланса, кредит ажратиш рад этилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун

Ўзини ўзи банд қилган шахс даромадини қуйидагилар орқали тасдиқлайди:

  • охирги 6 ой давомида банк ҳисобварақлари ёки карталарига келиб тушган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар;

  • давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлари;

  • даромадлар тўғрисидаги декларация.

Даромад солиқлар чегириб ташланганидан кейин ҳисобга олинади.

Ўзини ўзи банд қилган шахснинг даромади биргаликда қарз олувчининг даромади сифатида ҳисобга олинмайди.

Биргаликда қарз олувчилар

5 нафаргача биргаликда қарз олувчини жалб қилишга рухсат этилади.

Биргаликда қарз олувчиларга ёш, даромад ва муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги бўйича асосий қарз олувчига қўйиладиган талаблар татбиқ этилади.

Қўшимча шартлар


Кредит мақсади

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимган МФЙ ҳудудида жойлашган «Chimgan Residence» объектидаги кўчмас мулкни (апарт-уйларни), шу жумладан аукцион савдолари орқали сотиб олишни молиялаштириш.

Кредитнинг максимал миқдори

1,5 млрд сўмгача.

Бошланғич бадал

Кўчмас мулк қийматининг камида 20 фоизи.

Имтиёзли давр

Дифференциал тўлов жадвали танланганда — 6 ойгача.

Тўлов жадвали

Аннуитет ёки дифференциал.

Молиялаштириш манбаи

Банкнинг ўз маблағлари.

Кредит таъминоти

Кредит маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган кўчмас мулк гарови.

Таъминотга қўйиладиган талаблар

  • кредит миқдорининг гаров қийматига нисбати — 80 фоиздан ошмаслиги лозим;

  • таъминот қиймати — кредит миқдорининг камида 125 фоизи.

Банкка алоқадор шахслар учун

  • таъминот қиймати — кредит миқдорининг камида 130 фоизи;

  • таъминланмаган қисм учун суғурта полиси тақдим этилиши мумкин.

Таъминланмаган қисмни суғурталаш

Суғурта шартномаси ва суғурта полиси кредитнинг бутун муддати учун расмийлаштирилади.

Қўшимча шартлар

Кўчмас мулк қуйидаги усулларда сотиб олиниши мумкин:

  • «Chimgan Residence» пудрат ташкилоти билан тузилган олди-сотди шартномаси асосида;

  • аукцион савдолари орқали.

Асос

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июлдаги 451-сон ва 2025 йил 9 сентябрдаги 574-сон қарорлари.

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ўзсаноатқурилишбанк
Лицензия рақами: 17, 25.06.1991
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-43-43, 78-120-45-01
СТИР: 200833707
E-MAIL: info@sqb.uz
Сайт: www.sqb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар