Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 511
  • Янгиланган сана: 12 Nov 2025, 12:03

Ҳамкор ипотека

  • 512
  • Янгиланган сана: 12 Nov 2025, 12:03
  • 18% дан
    Фоиз ставкаси
  • 330 млн сўм
    Энг кам миқдори
  • 20 йил
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 20%
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: Дифференсиал график бўйича 6 ойгача (мижоз хоҳишига кўра)
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): -
Фоиз ставкалари

Йиллик фоиз ставкаси:

Гаров расмийлаштирилгунига қадар:
Марказий банк асосий ставкаси + 9% (қарз юки ҳисобида қўлланилади).

Гаров расмийлаштирилгандан сўнг:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ресурслари ҳисобига — МБ асосий ставкаси + 4%
Банк маблағлари ҳисобига — МБ асосий ставкаси + 11,55%
Айрим ҳолларда — МБ асосий ставкаси + 6% (паспортда белгиланган вариантлар бўйича).

Ҳужжатлар
a:2:{s:4:"TYPE";s:4:"HTML";s:4:"TEXT";s:2349:"Асосий қарз олувчидан:
Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат
(Ҳарбий хизматчилар учун — ҳарбий гувоҳнома ва паспорт/шахсни тасдиқловчи ҳужжат)

Сўнгги 6 ой учун даромад ҳақида маълумот:
• иш ҳақи
• пенсия
• тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар
• бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланган даромад манбалари
(Маълумотлар Cробс тизими орқали ҳам олиниши мумкин)

Қурилишда улуш иштироки шартномаси
(акредитациядан ўтган пудрат ташкилоти билан тузилган)

Кредит таъминотига доир ҳужжатлар:
• кафиллик
• гаровга қўйилган мол-мулк
• депозит
(таъминот тури ва босқичига қараб белгиланади)

Қонунчиликда белгиланган бошқа ҳужжатлар, жумладан:
• бошланғич бадал тўловини тасдиқловчи ҳужжат
• СТИР (ИНН)
• заруратга қараб — қўшимча мулкка оид ҳужжатлар

Биргаликда қарз олувчилардан (агар бўлса):
Паспорт

Даромад ҳақида маълумот (асосий қарз олувчидаги каби)

Кафиллардан (агар керак бўлса):
Паспорт

Даромад ҳақида маълумот

Бошқа кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат

Талаблар

Асосий қарз олувчи:
Ипотека кредити олиш учун ариза топширган пайтда Ўзбекистон Республикаси фуқароси 18 ёшдан катта, кредитни тўлиқ сўндириш вақтида эса 70 ёшдан ошмаган (шу жумладан) бўлиши керак.

Доимий иш жойига, шунингдек ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши.

Биргаликда қарз олувчилар (3 нафаргача):
Ипотека кредити олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва кредитни охирги сўндириш вақтида 70 ёшдан (70 ёш ҳам киради) ошмаган бўлиши;

Доимий иш жойига, шунингдек ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши.

Кафиллар (зарурат бўлса):
Жисмоний шахслар:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

  • Ариза топширилган кунда 18 ёшдан катта ва кредитни тўлиқ сўндириш вақтида 70 ёшдан ошмаган (70 ёш ҳам киради) бўлиши;

  • Доимий иш жойига, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши (иш ҳақи, пенсия, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад ва бошқалар) — бу даромадлар кредит бўйича ҳар ойлик тўловларни қоплаш учун етарли бўлиши шарт;

  • Амалдаги кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.

Қўшимча шартлар

Кредитнинг мақсади

Кўп хонадонли уй-жойлар қурилишида улуш иштирокини молиялаштириш — банк билан умумий молиялаштириш тўғрисида бош келишув тузилган объектлар бўйича.

Кредитнинг максимал миқдори:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун — 500 млн сўмгача
Тошкент шаҳри учун — 800 млн сўмгача

Бошланғич тўлов:
Хонадон қийматининг камида 20% миқдорида.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ресурс маблағлари ҳисобига бериладиган ипотека кредити учун — камида 15%.
Банкнинг ўз маблағлари ҳисобига ажратиладиган ипотека кредити учун — камида 5%.
Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ресурс маблағлари ҳисобига бериладиган ипотека кредити учун — 25%.

Имтиёзли давр:
Дифференсиал график бўйича 6 ойгача (мижоз хоҳишига кўра).

Тўлов жадвали:
Аннуитет / дифференсиал (мижоз хоҳишига кўра).

Кредитнинг максимал муддати:
20 йил.

Молиялаштириш манбаи:
• Қурилиш босқичида — банк маблағлари.
• Хонадон фойдаланишга топширилгандан сўнг — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари + банк маблағлари.

Кредит таъминоти:

Хонадон гаровга қўйилгунига қадар:
• Юридик шахс кафиллиги (камида 125%, алоқадор шахслар учун — 130%).
• Юридик шахс депозит ҳисоби (уй қийматининг камида 20%).
• Қўшимча мол-мулк гарови (LTV ≤ 80%).
• Банк талабларига мувофиқ бошқа таъминот.

Хонадон гаровга қўйилгандан сўнг:
• Расмий кадастр ҳужжатларида банк номига гаров сифатида расмийлаштирилган сотиб олинаётган уй-жой (LTV ≤ 80%).

Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ресурслари ҳисобига ажратиладиган кредитлар бўйича:
LTV ≤ 75%, таъминот камида 133%.

Қўшимча шартлар:
• Бошланғич бадал қуйидагича ўтказилади:
– “Кафолат-3” депозит ҳисоб рақамига, ёки
– аккредитациядан ўтган қурувчининг ҳисобига (тўлов тасдиғи билан).

• Ипотека фақат аккредитациядан ўтган объектлар учун тақдим этилади.
• Мижоз бошқа кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликка эга бўлмаслиги керак.
• Дастурда фақат бир марта иштирок этиш мумкин (илгари давлат ипотекасидан фойдаланмаган мижозлар учун).
• Кредитни тўлиқ сўндириш вақтида қарз олувчи 70 ёшдан ошмаган бўлиши керак.

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ўзсаноатқурилишбанк
Лицензия рақами: 17, 25.06.1991
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-43-43, 78-120-45-01
СТИР: 200833707
E-MAIL: info@sqb.uz
Сайт: www.sqb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар